Одамлар амалдор бўлишни исташади, аммо бошлиқларни ёқтиришмайди…

Одамлар амалдор бўлишни исташади, аммо бошлиқларни ёқтиришмайди…
56 views
29 March 2019 - 10:49

Эътибор берганмисиз:

одамлар бой бўлишни исташади, аммо бойларни ёмон кўришади;

амалдор бўлишни исташади, аммо бошлиқларни ёқтиришмайди;

“Яшасин, демократия!” дейишади, аммо демократлардан хавфсирашади;

олдинги сафда бўлишни хоҳлашади, аммо олдинлаб кетганларни тартибга чақиришади (шунчаки чақиришса қанийди – K.Б.).

Маҳмудхўжа Беҳбудий ва унинг сафдошлари анчайин олдинлаб кетган кишилар эди.

Уларни шунчаки тартибга чақиришмади, балки Сталиннинг Сибирда қурган машъум авахтахоналарида чиритишди, нокас ғаддорлар!

Нусрат Раҳмат

facebook.com