Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи

Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи
21 views
29 March 2019 - 10:52

Туркистон генерал губернатури фон Кауфман 1869 йили Ислом оламида ниҳоятда мўътабар бўлган Ҳазрати Усмон Мусҳафини Русия императорига «тортиқ» қилиб юборади ва ўғрилигини оқлаш учун Русия маориф нозирига юборган мактубида уялмай-нетмай қуйидагиларни ёзади:

«Бу Қуръон Хожа Аҳрор масжидида бўлгани билан унинг мулки эмас, балки Бухоро амирининг хазинасига мансуб. Масжиднинг ҳам, мусулмонларнинг ҳам унга заруратлари йўқ… Ҳеч ким бу Қуръонни ўқий олмайди, шунинг учун неча асрлардан буён ўқилмай ва тиловат қилинмай ётибди. Шундан сўнг генерал Абрамов бу Қуръонни олиб, масжид фойдаси учун юз рубл (!) берди. Самарқанд уламолари бунга кўп хурсанд бўлдилар (!). Ёзилиш тарихи жиҳатидан катта жаҳоншумул аҳмиятга молик бўлса керак, деган ниятда ушбу Қуръонни шошилинч равишда юборяпман».

Шайх Исмоил Махдум, «Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи».

facebook.com