Иноятов олигархлари Ўзбекистондаги муҳитни издан чиқариб, Шуҳрат Ғуломовнинг қочишини ташкиллаштиришмоқчи

Иноятов олигархлари Ўзбекистондаги муҳитни издан чиқариб, Шуҳрат Ғуломовнинг қочишини ташкиллаштиришмоқчи
245 views
29 March 2019 - 15:44

Иноятов-Парпиев-Ғуломов (ИПҒ)нинг олигарх тарафдорлари Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириб, норози қатламинг потенциалини президент Шавкат Мирзиёев ҳокимиятига йўналтириб, Шуҳрат Ғуломовнинг Жаслиқ қамоқхонасидан қочишини ташкил этишни режалаштиришмоқда, – деб хабар бермоқда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) нинг Тошкентдаги манбалари.

“Ушбу мақсадлар учун улар ўзларининг республика Давлат солиқ қўмитасидаги шериклари хизматларидан фойдаланишни кўзлашмоқда: ИПҒ тарафдорлари буюртмаси билан солиқ органлари норозиликларни келтириб чиқариш учун республика бўйлаб кичик ва ўрта тадбиркорлар, ҳамда савдогарларга қарши назорат-жазолаш чора-тадбирларини ташкиллаштиришни режалаштиришмоқда. Тошкент шаҳар ДСҚ бошқармаси томонидан ташкил этилган, чакана савдо сотувчиларининг  (озиқ-овқат маҳсулотлари харидорларининг) касса чекларини текшириш, – бу ИПҒ тарафдорларининг, бор йўғи бир синов кампаниясидир”, – дея хабар беради ЎХҲнинг Тошкентдаги манбаси.

Бошқа бир манбанинг сўзларига кўра, шу йилнинг май ойи ўрталарида ИПҒ тарафдорлари ўзларининг Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасидаги каналлари орқали кутилмаганда электроэнергияси, газ, уй-жой хизматлари ва озиқ-овқат нархларини кўтариш ниятида. “Мамлакатдаги вазиятни издан чиқариш ва оммани Мирзиёев ҳокимиятига қарши йўналтириш – бу ИПҒ бошчилигидаги олигархлар гуруҳининг ягона мақсадидир.”, – дейди Тошкентлик манба.

Берлинда яшайдиган ЎХҲ манбаларидан биринг хабар беришича, Рустам Иноятов, Ботир Парпиев ва Шуҳрат Ғуломовларнинг тарафдорлари, шунингдек Шуҳрат Ғуломовни, унинг умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Жаслиқ турмасидан қочишини режалаштириш бўйича махфий амалиёт ишлаб чиқишмоқда. “Бизда МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосарининг, озодликда бўлган икки яқин одами,  пул эвазига қамоқхоналардан одамларни ўғирлашни ташкил этиш билан шуғулланувчи, хорижий хусусий ҳарбий компания билан алоқага чиқганлиги ҳақида маълумот бор. Тарафлар ўртасида бўлиб ўтган музокараларда Шуҳрат Ғуломовни Жаслиқ қамоқхонасидан қочишини ташкиллаштириш масаласи муҳокама қилинган. Уларнинг учрашувлари Бишкек, Москва ва Истанбулда амалга оширилган.”, дейди Берлиндаги манба. Унинг сўзларига кўра, Шуҳрат Ғуломов озодликка чиқгач Шавкат Мирзиёев ҳокимиятига қарши курашувчи ташкилотни бошқариш ва молиялаштириш билан шуғулланиши лозим.

Айни пайтда, vesti.uz каби “Иноятовчи” сайтлар, Ғарб ва ЎХҲ лидери Муҳаммад Солиҳ, гўёки, Ўзбекистондаги “вазиятни издан чиқариш”ни исташяпти, деган маънодаги буюртма ва ёлғон мақолалар эълон қила бошлашди. ИПҒ тарафдорларининг туҳматдан иборат материаллари, ушбу гуруҳнинг Ўзбекистонда оммавий тартибсизликлар ва давлат тўнтаришини ташкиллаштириш бўйича ниятларини яшириш мақсадида тарқатилмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими