Мирзиёев: Қарсаклар, баландпарвоз гапларга чек қўяйлик!

Мирзиёев: Қарсаклар, баландпарвоз гапларга чек қўяйлик!
28 views
30 March 2019 - 14:51

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “қарсаклар, баландпарвоз гапларга чек қўйиб, ҳар бир хонадон, шахс билан манзилли, алоҳида-алоҳида ишлаш зарур”, деб таъкидлаган.

29 март куни Бухоро вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари билан учрашуви давомида Мирзиёев “ҳамма ишларимиз, режаларимиз Ўзбекистон халқининг манфаати учун” бўлиши керак деб айтди.

“Хар бир кўчада, одамлар ҳаётида бу намоён бўлиши керак”, деди Мирзиёев.

Ўзбекистонда президентнинг ҳам бир гапи қарсаклар билан қаршиланиши одатий хол.

Президент нутқига муносибат

Президент нутқидан сўнг; Қарсаклар, давомли гулдурос қарсаклар…После выступления президента Бурные, продолжительные аплодисменты, переходящие в овацию со страстью…

Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш /Борьба с коррупцией в Узбекистане paylaştı: 1 Ocak 2019 Salı

Мирзиёев ўзининг олдинги чиқишларида ҳам қуруқ гаплардан амалий ишларга ўтиш вақти келганини таъкидлаган.

“Уйғонинглар, сизлар уйғонмасангиз, мен ҳеч нарса қилолмайман”, – дея хитоб қилганди президент вилоятларга сафарларидан бирида.

Олий Мажлис депутатларига эса “Уйғонинглар энди, сизлар ҳам обрў қозонинглар энди, — дея хитоб қилганди Шавкат Мирзиёев 2017 йилдаги чиқишида.

ЎХҲ ахборот бўлими