Электр ва газ идорасининг асл мақсад-муддаоларини билолмай ўтиб кетадиганга ўхшаймиз

Электр ва газ идорасининг асл мақсад-муддаоларини билолмай ўтиб кетадиганга ўхшаймиз
19 views
30 March 2019 - 15:06

Ургут яна зулмат ичида қолди.

Ёмғир томчилаши билан светни ўчириб ҳеч нарса кўрмагандек ўтирволишади, парвою палак, ёки озгина шабада эсса ҳам, шунинг ўзи кифоя, ўчириб қўйишга сабаб бор.

Суриштириб борсанг доим жавоб битта, вилоятдан ўчиришди, гап тамом. Ўз терисини ортиқча ташвишдан қутқариш учун ўйламай, нетмай бировнинг бошига тўнкаш оддий ҳолга айланган.

Телефонга жавоб бермаганига таҳминан 30 йиллар бўлди, узиб ташлаган бўлишлари ҳам мумкин. Кеча ёмғир томчилаши билан ўзим ҳам сезгандим. Шунинг учун движокка бензин келтириб тайёрлаб қўювдим.

Ургут электр тармоқлари ходимларига бундай зараркунандалик одат тусига айланиб бўлган. Худди ўзининг чўнтагидан бераётгандек. Қанча-қанча гап, тўполон, сўкишлар, қарғишлар заррача таъсири йўқ уларга.

Назаримда ҳеч кимга хисобот бермайди ва ҳеч кимдан қўрқмайдиям. Одатда бундай одамлар қонунни ҳам бир тийинга олмайди. Лекин ҳокимият, прокуратура ва милицияни светлари ўчмайди, эшитишимча уларга “Особый”, деган линиядан ўтказиб беришган, экан.

Электр ва газ идорасининг асл мақсад-муддаоларини билолмай ўтиб кетадиганга ўхшаймиз.

Амин Алиев

facebook.com