Хумор эт мени

Хумор эт мени
45 views
31 March 2019 - 10:00

 

 

ХУМОР ЭТ МЕНИ

Ҳамма босиб ўтсин, тупроқ эт мени,
Боболар ерига қуроқ эт мени,
Соғлар орасида мени бемор эт,
Меҳр дарёсиға мени хумор эт.

Дўстлар даврасида кўпирмасин қон,
Рақиблар кўзида узилмасин жон.
Зоҳидлар наздида май тўла жом бер,
Кофирлар ёнида дину имон бер.

Соғлар ҳушёрликдан кўрар ғуборли.
Даллининг кўзида кун, тун оҳорли.
Машраб қисматини қилса ким мурод –
Ҳақнинг шаробидан ичар умрбод.

Менингдек жон чекса ватаннинг ити,
Борланар, ғурурдан қизарар бети.
Миллат оёғини юзимга суртсам,
Не ажаб, Худонинг йўлинда ўлсам.

Гап шуҳрат келтирмас, мақтанмоқ – туйғу,
Илоҳийдан токи чалинмас бурғу.
Ёрнинг висолида элга достон эт,
Кўнгил саройини бузиб, бўстон эт.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com