Йуғурт

Йуғурт
39 views
02 April 2019 - 9:34

ЙУҒУРТ

Бугун “Радио Канада”да бир мутахассис: “йогурт” сўзи болгар тилидан олинган”, – деди Кўпчиликка маълумки, “йогурт” атамаси соф туркийча. Маҳмуд Кошғарий бобомиз уни “Девону луғотит-турк”да дарж этиб кетган. “Девон”да “йогурт” сўзи фақат бир ўринда – “сувуқ” (“суюқ”) сўзига берилган изоҳда учрайди.

Девону луғотит-турк”дан ўқиймиз: “سوق сувуқ – ҳар бир суюқ нарса, чунончи, суюлтирилган қатиқ, сузма, ширинликлар. سوق يغرت сувуқ йоғурт – суюқ қатиқ” (“Девону луғотит-турк”. III том. 179-бет.Т., Ўзфанакаднашр, 1963). “Девон”да “йоғурт” (ёки “йуғурт”) шаклида, яъни “ғ” билан ёзилган. Демак, ўзбек тилида бу сўзни “йогурт” эмас, аждодларимиз уни қандай талаффуз қилган бўлса, Кошғарий бобомиз қандай ёзган бўлса, ҳеч иккиланмай, худди шундай – ЙОҒУРТ (ёки ЙУҒУРТ) шаклида ёзишимиз керак.

“Йоғурт” – болгар тилидан олинган”, – деган фикр ҳам у қадар нотўғри эмас. Чунки қадимги булғорларнинг тили туркий тил эди.

Абдувоҳид Ҳайит

facebook.com