Шайбонийхон қандай қилиб Самарқандни осонгина қўлга киритган?

Шайбонийхон қандай қилиб Самарқандни осонгина қўлга киритган?
52 views
03 April 2019 - 7:00

ШАЙБОНИЙХОН ҚАНДАЙ ҚИЛИБ САМАРҚАНДНИ ОСОНГИНА ҚЎЛГА КИРИТГАН?

БУ ҲАҚДА БИЛАСИЗЛАРМИ?

БУ САВОЛГА ЖАВОБНИ “БОБУРНОМА”ДАН ТОПАСИЗ…

Хабар келдиким, Шайбонийхон Бухорони олиб, Самарқанд устига мутаважжиҳ бўлди. Ул навоҳида бўлмоқни маслаҳат кўрмай, Кеш сари азимат қилдук. Бу Самарқанд бекларнинг аксар кўчлари ҳам Кешда эди. Кешга келгандин бир-икки ҳафтадин сўнг хабар келдиким, Султон Али мирзо Самарқандни Шайбонийхонға берди. Тафсили будурким. Султон Али мирзонинг онаси Зуҳрабеги оға билмаслигидин ва беақллиғидин махфий Шайбонийхонға киши юборур, бу мазмун билаким, Шайбонийхон ани олур бўлса, ўғли Шайбонийхонға Самарқандни бергай. Отасининг вилоятини олғондин сўнг Султон Али мирзоға бергай.

Бу раъйдин Абу-Юсуф арғуннинг хабари бор экандур, балки бу раъйни кўрсатгучи ўшул ғаддор экандур.

Шайбонийхон ушбу хотуннинг ваъдаси била келиб, Боғи Майдонға тушти. Туш вақтида Султон Али мирзо бек, беготиға, йигит-ялангига, ҳеч кимга хабар қилмай, ҳеч ким била кенгашмай, бир неча ёвуғидағи кичик-кирим била Чорраҳа дарвозасидин Боғи Майдонға Шайбонийхон қошиға борди. Шайбонийхон хейли яхши ҳам кўрмади. Кўрушгандин сўнг қуйи ёнда ўлтурғузди. Хожа Яҳё мирзонинг чиққонини хабар топиб, изтиробда бўлди, ҳеч чора топа олмай, Хожа ҳам чиқти, Шайбонийхон қўпмай-ўқ кўрушти. Бир пора шикоятомуз сўзлар айтти. Хожа Яҳё қўпқонда Шайбонийхон таъзим қилиб кўпти. Жон Али Хожа Али бойнинг ўғли работи Хожада эди. Мирзосининг чиқғон хабарини эшитиб, ул ҳам Шайбонийхон қошиға келди. Бу бедавлат хотун чун ноқиси ақл эди, эрга тегар ҳавоси била ўғлининг хонумонин барбод берди. Шайбонийхон бир зарра парво ҳам қилмади, балки ғума-гунчачича ҳам кўзга илмади.

Султон Али мирзо ҳам ўз ишига ҳайрон ва чиққонидин беҳад пушаймон эди. Баъзи ёвуқлари кайфиятни англаб, мирзони олиб қочмоқ хаёл қилдилар. Султон Али мирзо рози бўлмади, чун ажал етиб эди, қутулмади. Темур Султон била тушар эди, тўрт-беш кундин сўнг Қўлба ўлангида ўлтурдилар. Бу беш кунлук ўлар жон учун ямон от била борди. Хотун сўзига кириб, ўзини некномлар чаргасидин чиқарди. Мундоқ кишининг вақоени мундин ортуқ битиб бўлмас. Бу йўсунлуқ шанеъ ҳаракотни мундин ортуқ эшитиб бўлмас.

Султон Али мирзони ўлтургандин сўнг Жон Алини ҳам мирзони қошиға йиборди.

Хожа Яҳёдин чун Шайбонийхон мутаваҳҳим эди, икки ўғли Хожа Муҳаммад Зикриё ва Хожа Боқи била Хуросон сари рухсат берди. Кейин бир неча ўзбек бориб, ҳазрати Хожани ики йигит ўғли била Хожа Кордзан навоҳисида шаҳид қилдилар. Шайбонийхоннинг сўзи бу экандурким, Хожанинг иши мендин эмас эди, Қанбар бий ва Кўпак бий қилдилар. Бу андин ямонроқ масал борким: «Узраш батар аз гуноҳ» . Мундоқ ишларни беклар ўз боши била хонидин ва подшоҳидин бевуқуф қила бошласа, бас хонлиғиға ва подшоҳлиғиға не эътибор?

facebook.com