Вазир 80 яшар журналистни судга берди

Вазир 80 яшар журналистни судга берди
24 views
04 April 2019 - 18:14

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маҳмуд Саъдийни судга берибди.

Нега?

Уни танқид қилгани учун.

Нима деб танқид қилган экан?

“Шерматов газета ўқимайди”.

“Вазир матбуот эркинлигини қандай тушунади?” – бу “XXI аср” газетасида чиққан мақола.

Шерматов ростан ҳам газета ўқимайдими? “Ўқийман” деяпти. Бунга шубҳамиз бор.

Ўқиганида, ҳеч бўлмаганда халқ таълими тизимидаги жараёнларни ёритадиган “Маърифат” газетасини ўқиганида “ВВС”га берган интервьюсида “Маърифат” деган газетамиз боракан”, демас эди шу йил январда, вазир бўлганига 6 ой бўлганида.

Ўқиганида, шу йил бошидан буён газетада эълон қилинган 15 та тизимдаги муаммолар ёритилган мақоладан ҳеч бўлмаса бир-иккитасига муносабат билдирар эди.

Ўқиганида, Қува туманидаги 50-мактабдаги ғавғолар “Маърифат”да икки марта ёритилганидан хабардор бўлар, вазирлик матбуот хизмати тарқатган ахборотда бу ҳақда тўхталинар эди.

Битта танқидга чидаёлмаса, қанақа қилиб вазир бўлиб юрибди? Ё вазир дегани танқиддан холи деганими? Унда қачон ривожланамиз?

Ким ҳақ, ким ноҳақ, аввало буни судда ҳал қилишар, бироқ вазиятни кузатиб турган азиз ўқувчи, сиз нима дейсиз?

facebook.com