Айлади

Айлади
99 views
04 April 2019 - 18:22

 

 

    АЙЛАДИ

Умид билан қадам босдим бу боға,
Бошимнинг қушлари ғавғо айлади.
Булбул фарёдидан тушдим титроға,
Мажнун қисматини савғо айлади.

Ҳаёт шўри оқди манглайдан зотан,
Иноят бўлмади қодир Худодан,
Тавба эшитилмас бою гадодан,
Бу фалак зулмини борҳо айлади.

Касодга учради ишқнинг бозори,
Ота-ўғил бири-бирин безори.
Мўминлар мўминнинг бўлди озори,
Ёмонни ёмонга имло айлади.

Қочди йигитларнинг кучи, ғайрати,
Ҳакимларнинг ошар фақат ҳайрати,
Суврат қолиб, ғойиб бўлар сийрати,
Ўзларни ўзларга мано айлади.

Иймонсизнинг яхши-ёмони бўлмас,
Кун чиқар ё қибла томони бўлмас,
Юртни севмас банда омони бўлмас,
Қудрати зўр яна пано айлади.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com