Ичмайин жоним

Ичмайин жоним
29 views
05 April 2019 - 8:15

 

 

ИЧМАЙИН ЖОМИМ

Тўзмасман, тўймасман, турмасман, эй ёр,
Давру давронимда ичмайин жомим.
Жомга май сунганинг кўрмасин ағёр,
Келмасман ақлимга топмайин комим.

Бир ғаввос бўлибман, кечарман кўл(н)и,
Топишиб ҳамроз-ла, тутарман йўл(н)и,
Шавқнинг шаробидан бўлмишам дали,
Билмам, нечук кечар ботган ҳар шомим.

То нафас меҳмондир, танда жон бордир,
Дил сенга мойилдир, кўз интизордир,
Тортганим фиғондир, юрагим қондир,
Ҳар кун бу дард ила кечар айёмим.

Кипригинг ханжардир, тилларинг айёр,
Ғамзанг бемор этар, кўзларинг тумор,
Мансур балосига бўлсам гирифтор,
Пишмасдан кетарман, бўйнимда домим.

Махдумқули, уйқуда хуш ётардим,
Амрига дуч бўлдим, иймон келтирдим,
Ўзимни унутдим, ҳушим йитирдим,
“Фироғий” деб даъват айла, бу номим.

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com