Нажот қалъаси

Нажот қалъаси
103 views
07 April 2019 - 12:46

 

 

НАЖОТ ҚАЛЪАСИ

Нажот бўла олмас совуқ қасрлар,
Ҳиссиз бўй чўзса-да неча асрлар.
Қайноқ қон гупуриб тепса юрагинг –
Билгил, удир умринг нажот қалъаси.

Ўздан ўзгалардан паноҳ истама,
Ўзинг уриб ўзинг зинҳор қистама,
У ёнган гулханлар тафтсиз бир суврат,
Ижодинг, фикратинг – нажот қалъаси.

Супурмоқ мумкиндир жоҳил супасин,
Уволдир, сўз сарфлаб ўқима таҳсин.
Ҳушёрликни тила Оллоҳдан ҳар тонг,
Адл қадамингдир нажот қалъаси.

Лойиқ бир сўз айтмоқ даврга доир –
Миллиён туп чинор экмоқдан оғир.
Муносиб сўзингнинг меваси ширин,
Донишмандлик ҳиссинг – нажот қалъаси.

Илоҳимми берган сенда бир нур бор,
Комилнинг куйидай балки бетакрор.
Ўзинг чалган куйни ўзинг тушинсанг –
Шу одам ўғлига – нажот қалъаси.
1993 й.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com