Андижондаги нефть конлари Россия ширкатига бериладиган бўлди

Андижондаги нефть конлари Россия ширкатига бериладиган бўлди
89 views
08 April 2019 - 10:28

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Россиянинг «Зарубежнефть» давлат шикрати Ўзбекистон томони билан Андижон вилоятида нефть конларини ўзлаштириш лойиҳаси юзасидан келишувга эришган.

«Зарубежнефть» ширкатининг расман билдиришича, лойиҳа доирасида Хартум, Шарқий Хартум ва Жанубий Оламишиқда конларни ўзлаштириш орқали нефть қазиб олишни кўпайтириш режалаштирилмоқда.

Хабарда айтилишича, лойиҳа яқин ойлар ичида амалга оширилади. Ширкат бундан бошқа тафсилотларни маълум қилмади.

2019 йилнинг март ойида «Зарубежнефть» ва “Ўзбекнефтгаз” «Андижанпетро» қўшма корхонасига асос солгани хабар қилинган эди. Ўшанда Хартум, Шарқий Хартум ва Жанубий Оламишиқ конларини ўзлаштириш мазкур ширкатга берилиши режалаштирилаётгани айтилган.

Маълумотларда айтилишича, Россия ширкатига бериладиган конлардан Ўзбекистон ўн йиллар давомида фойдаланиб келган ва айни пайтда улардан нефть қазиб олиш камайиб кетган. Россия янги замонавий технологиялар асосида бу конларни ўзлаштиришда давом этиб, нефть қазиб олишни кўпайтиради.

Расмий маълумотларга қараганда, 2018 йилда Ўзбекистонда газ конденсатини қўшиб ҳисоблаганда 2 миллион 900 минг тонна нефть қазиб олинган. Бу 2017 йилга нисбатан 8,2 фоизга оздир.

ЎХҲ ахборот бўлими