Боғларни ташлаб…

Боғларни ташлаб…
29 views
18 April 2019 - 9:22

 

 

    БОҒЛАРНИ ТАШЛАБ…

Хазонрезги боғларни ташлаб
Озод қушлар учиб кетурлар.
Найсонлардан чечаклар кулган
Қайси гўша сари етурлар.
Учай десам кўксимни кериб.
Нетайинки, менда йўқ қанот,
Тангри менга қанот берса ҳам,
Битта ватан бергандир ҳаёт.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com