Қарашларингда…

Қарашларингда…
66 views
20 April 2019 - 12:32

 

 

ҚАРАШЛАРИНГДА…

На булбул лаҳжаси, на гулнинг ҳиди,
Не шеърнинг ёди бор қарашларингда.
Андан-да гўзалроқ, андан-да ёвуз,
Асрорларинг бордир аврашларингда.

Тун азобли ёнган биёбон каби,
Хаёлим узилар ширин жон каби.
Висолинг таъқиби Чингизхон каби,
Ҳисларнинг исёни қарашларингда.

Мен ялангтўш даллинг, банданг бўлойин,
Кулсалар, кулойин – ханданг бўлойин.
Ошиқлик либосинг – жанданг бўлойин,
Боғ битади қадам ташлашларингда.

Юлдузлар из солиб учгани мисол,
Бошингда ўйнайди тароғинг – ҳилол,
Қисматга битилган, билмам, заҳар, бол,
Икки оқим зоҳир қарашларингда.

Тақдир ёзуғидан қутилиб бўлмас,
Бўрига қўй каби тутилиб бўлмас,
Бўғзингдан ўқ бўлиб отилиб бўлмас,
Раҳм этгин қулингга қарашларингда.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com