20 апрель куни тонгда Қозоғистон жанубидаги Жамбул областида автоҳалокат.
Ўзбекистон фуқаролари ўн бир киши ўлибди !
МАРСИЯ
Бу кўргулик ҳам, бор экан халқим,
Боланг йўлга чиқди – кеча сафарда.
Ўн-бир ўғлон ўлди, эзилди қалбим,
Улар ўлим топди – тонгда, сахарда.
Ҳали мурғак экан, бари ёш экан,
Аянчли фожея – қайғу нақадар.
Қачон ўз, юртингда ғамингни ейсан?
Савол берай дейман, тилим чайналар!
Қандай куйинмайин, болангман ахир,
Қандай хотирламай миллатдошимни.
Тирикчилик дея, қўрқитган тақдир,
Ота – оналарга, бер бардошини!..
Шодон хуррамликда юрарди балки,
Ўз элин бағрида, юрганда – магар.
Арзон сочилмасанг, Ўзбегим халқи,
Холингни ўйламоқ, азоб нақадар!
Бу кўргулик ҳам, бор экан халқим,
Боланг қанот қоқди, кеча сафарда.
Ўн-бир ўғлон ўлди, эзилди қалбим,
Улар ўлим топди – тонгда, сахарда.
Бундай йўқотишлар тугайди қачон?
Мусофир юкини кўтармоқ оғир.
Лоқайд қараганлар аслида нодон,
Юрагим оғрийди, юрагим оғрир!
Абдувоҳид Сувонов