Ватанда Ватан, деб

Ватанда Ватан, деб
35 views
24 April 2019 - 12:32

 

 

ВАТАНДА ВАТАН, ДЕБ

Ёшлигим таъмини билмадим,
Ёр билан ҳеч ўйнаб-кулмадим.
Қуллигим туфайли кўрмасдан,
Ватанда Ватан, деб йиғладим.

Чечаклар айёми кутмади,
Булбуллар ҳур қўшиқ айтмади.
Теграмда ўзимдай нодон қул –
Қасд этди, юрагим қайтмади.

Тириклар билар ё билмаюр,
Эгасиз қабрлар йиғлаюр.
Эл кўзи тешилиб қон оқди,
Дил кўзи кўрмаюр, кўрмаюр.

Замонни қилдилар бир зиндон,
Излардим мен комил бир инсон.
Худонинг чин дўсти, Муҳаммад,
Руҳимга руҳлардан бер дармон!

Золимлар бўзласа бўзласин,
Одамлар ўзлигин изласин.
Одамни одамга зор этма,
Миллатлар қадрини сизласин.

Қулликда кўрмадим, сўрмадим,
Ватанда Ватан, деб йиғладим.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com