Бир думалаб ҳамма диндор бўлди, бироқ…

Бир думалаб ҳамма диндор бўлди, бироқ…
100 views
24 April 2019 - 12:38

Ҳой!!!

РЎМОЛ!!!

Мен бу гапимни динни пеш қилиб гапираётганим йўқ. Дунёвий ақл билан гапиряпман. Боя бир ишхонада боши очиқ, таранг кийимларидан аъзолари бўртиб турган қиз кирганди ўша ердаги ҳамма эркаклар унга суқланиб, ҳирс ва шаҳват назари билан қараб, ишшайиб бир-бирига ишора қилди.

У кетиши билан бир рўмолли қиз кирганди – бир пасда вазият ўзгариб, оёғини кериб ўтирволган йигитлар ҳам оёғини йиғиштириб олди.

Фарқ 180 градус!!!

Ҳамияти бўлса ҳатто атеист ҳам ўз синглиси ё опаси, ё онасига бошқалар суқ назар билан қарашини хоҳламайди!

Мен ҳайрон қолганим – бундан 30 йил аввал атеистик тузум – шўролар замонида ҳамма рўмолда юрарди. Бир думалаб ҳамма диндор бўлди – бироқ кўчада, ҳақиқий ҳаётда бунинг аксини кўрамиз. Шунча чиқаётган маърифий китоблар нега таъсир қилмаяпти? Нега жиноятчилик камаймаяпти?

Она табиатан тарбиячидир! Эркаклар кўча одами. Лекин биз нима қиламиз, тескариси! Жума маърузаларини асосан эркаклар тинглайди, бироқ оналар ва аёллар бундай бахтдан мосуво. Ахир болаларни асосан аёллар тарбиялайди-ку!

Ҳеч бўлмаса анави тадбирбоз Ёшлар иттифоқининг ҳар бир ўтказган тадбирига масжиддан бирорта имом доим қўшилиб боришини йўлга қўйишимиз керак эмасми?!.. Бизнинг бу ишларимиз нимага ўхшайди, айтайми?! Бу ишимиз бу ёқда чанқоқ, тап-тақир тақрон ер туриб, сувдан захлаб кетган ерга яна сув сепишга ўхшайди!!!

Шукур Жаббор

facebook.com