“Бойсун туманига Ўзбекистон республикасининг президенти Мирзиёев келармиш…”

“Бойсун туманига Ўзбекистон республикасининг президенти Мирзиёев келармиш…”
27 views
24 April 2019 - 20:04

“БОЙСУН ТУМАНИГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ  ПРЕЗИДЕНТИ МИРЗИЁЕВ КЕЛАРМИШ…”

Бойсун тумани, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридан, 150 кллометр. Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридан эса, 280 кллометрни ташкил этади. Унинг ҳудудди, Андижон вилоятидан 2 -баробар каттадир…

Аҳолиси бугун кунга келиб, 110 мингтага етган. Шундан 40 минтгаси Россия, Қозоғистон, Корея Республикаларига, мардикорчиликка кетишган. Улар “Мардикор”чилик ортидан келиб тушаётган, ҳар йиллик даромадлари, 100 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. 2000-2019 йиллар давомида, Бойсунлик “Мардикорлар” ўлими, вилоят эмас, Республикада катта кўрсатгичга эга. Бироқ… Республика “Аҳолишунослари” бу статистика маълумотларини, “цензура” қилишадилар…

Келинг яҳшиси мавзудан узоқлашмайлик-да, асосий темага ўтайлик.

“Бойсун туманига-Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев келармиш…”деган, “версия” бор. Бу гап қанчалик ҳақиқатга тўғри келади. Билмадик. Лекин… “Абдужаббор сенда бир гап бор!” деган ўзбек ҳалқида ажойиб бир мақол ҳам бор-да!!! Бойсунда! 27-28 апрель кунлари, “Бойсун-Баҳори” фестивали бўлиб ўтади. Фестивални кўттарин-ки, руҳда ўттқазиш учун, Сурхондарё вилоятининг барча ташкилот ва корхоналари жалб қилинган бўлса-да, уларнинг олиб борган саъий-ҳаракатларининг барчаси, чипакка чиқмоқда. Чунки, Худонинг берган ҳар –бир куни ёмғир ва ёғингарчилик билан ўтмоқда. Ёмғир ортидан эса, катта-катта сел ва тошқинлар келиб чиқмоқда…

16-апрель куни эрта тонгдан ёққан, “дўл” ҳамма ёқни теп-теккис қилиб ташлади. Аҳоли уй-жойлари селдан катта талофат кўрди. Бойсунликлар бундай “довул”ни кўрайвериб, “ўрганиб” қолишган. Четдан келган инсон зоти, “бу- бойсунликларнинг жонни “қирқта” экан-ми?” дейишади. “Бойсунда май ойигача, “печька” ёқишади!” деса ҳамма кулса керак. Аммо… Бу ҳақиқат! Чунки, Бойсун тумани тоғли ва қир- адирликлардан иборат бўлганлиги учун, Сурхондарё вилоятининг бошқа туманларига нисбатан қараганда, бир ойдан кейин, дараҳтлар гулга кириб, ҳаммадан оҳири мева беради….

Бойсунда, эски йўллар таъмир талаб бўлиб қолганлиги туфайли, ўйдиқ жойларни, “ямаш” билан оввора-ю-сарсон бўлган, туман “ЭЛУ” ташкилотининг ишчилари ҳар куни, янги асфальт ва бетон билан алмаштиришади. Сел оққизиб кетган йўлни, “аввалги” ҳолатига келтиргунча эса, оддий “работчий”нинг она сути оғзига келиб кетади. “Аҳир, бу йўлдан Преизидент юриши мумкин! Чет элдан келган меҳмонлар бу йўлларни кўриб нима дейишлари мумкин?!…” дейди оддий бойсунликлар. Бойсун тумани, “Обод-Қишлоқ” дастурига киритилган эмас. Ҳали унга эрта! “Нима қилиш керак?!”. “Бойсун Баҳори” фестивалини ўтқазиш учун, инсон зоти бормайдиган, қир-адир ва тоғларга сел ҳавфини солмайдиган, “Падданг” қишлоғи бор. Сўнгги икки йил ичида, бу қишлоққа, “Бойсун-Баҳори” фестивали ўтқазилмоқда….

Қишлоқда яшаётган ҳалқ эса, ўзининг тиркчилиги билан авора-ю-сарсон. Фестивал уларнинг, “дард”ига малҳам бўларми-ди? Ҳар йили, “Падданг” қишлоғининг аҳолиси, ўз ҳисоб-китобидан оққатирув ишларини олиб боришади. Туман бюджетидан эса, бир тиийн ҳам, сарф қилинмайди. Россия, Қозоғистон ва Корея Республикаларига борган Мардикорлар пул сарф қилишиб, уй-жойларини таъмирлайдилар. Ундан ошганини эса, мана шундай, “табир”ларга ҳаражат қилишадилар. Қишлоқ аҳолиси, келган меҳмонлар олдида юзлари “шуввуд” бўлиб қолмасликлари учун, ўз обрўйлари учун курашмоқдалар….

Яқинда бойсунликларни арз-додларини эшитиш учун, Ўзбекистон Республикаси “Ҳалқ Қабулхонаси”нинг ходимларидан бир гуруҳи, Бойсун тумани, Сариосиё қишлоғига қарашли бўлган, “Чор-Чинор” лагерига келиб кетишдилар. Аҳоли ёппасига бостириб боришди. Аммо…Тошкентдан келган мулозим, бойсунликларнинг авжойи бузуқлигини кўриб, ақли шошиб қолди ва “Бойсунда шунча муаммо бормикан?!” деб ўйлаб қолган бўлса ажжаб ҳам эмас….

Бойсун аҳолиси дарди-ҳасратини “дастурхон” қилиш учун, ташриф буюрган бўлсалар-да, Бироқ…Тошкентдан келган мулозим эса, уларни кўришга, “кўзи” йўқ эди. Чунки, унинг кўзларида уйқу ҳукумрон сураётган эди! Бойсунликлар эса, “Омонхона” шифо санаториясининг сувлари унинг кўзларига, уйқу келтирган бўлса, керак…” деган “версия”га боришдилар….

ФАХРИДДИН ТИЛЛАЕВ