Вазирлар махкамасининг ҳовлидаги томорқалардан эфектив фойдаланиш ҳақида “оламшумил“ қарори чиқибди

Вазирлар махкамасининг ҳовлидаги томорқалардан эфектив фойдаланиш ҳақида “оламшумил“ қарори чиқибди
36 views
25 April 2019 - 11:17

Аввало бу қарорни халқимиз неча йиллар кутуб юрган эди ўртоқлар!

Бу қарорнинг дунёда аналоги йуқлигини этиборга олсак унинг ахамияти қанчалик муҳимлиги маълум бўлади.

Бу қарор ғиж-ғиж иноватсия, бу йил ўзи иноватсияларни ривожлантириш йили айни муддао, ўз вақтида чиққан оламшумул тарихий қарор!!!

Офарин ва яна бир марта офарин ҳўкиматимизга!

Қаранг энди ҳар бир уй ҳар бир маҳалла ҳар бир қишлоқ маълум бир маҳсулот етиштиради. Бунақаси ҳали ер юзида бирор бир давлатда, э керак бўлса тарихда бўлмаган ана иноватсия мана иноватсия ҳатто анови СССРнинг ҳам ақли етмаган эди бу ишларга. ўртоқлар!

Бу тарихий қарорни янаям тўлдириш керак. Вазирлар маҳкамаси қарорга қўшимча илова киритиб томорқа вазирлигини ташкил қилсин бу вазирликнинг жойлардаги қомиталари тузилсин “томкетком” яни томи кетган комитетлар бу комитетларга ҳар бир томорқанинг нима экиши, қандай экиши, кимга сотиши, неча пулга сотиши, нимага сотиши каби ўта муҳим бўлган назорат ишлари юклатилсин, бу қўмиталар туман “томкетком” бошқармасига бирлашади, ўз навбатида туман бошқармалари “томкетком”нинг вилоят бош бошқармасига бўйсундирилсин, вилоят эса томорқа вазирлигига.

Томорқа вазирлиги ҳар бир томорқа етиштирган маҳсулотни арзон-арзон қилиб сотиб олиб чет элга қиммат қилиб сотиши шу йўл билан давлатимизга валюта тушумларини таминлаб бериши керак. Ҳа энди гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидак бир-иккита онги паст вазирлар маҳкамасининг оламшумул қарорини тушинмайдиган давлат олдидаги масулияти паст қишлоқилар, бу иш бизга ёқмаябди, деса жиноий жавобгарлик ҳақидаги қонунларга ўзгартиришлар киритиб қўйиш керак, масалан Хосият опа, мен бодринг экмайман, менинг 500 туб олма боғим бор, деса, боғи зудлик билан пайҳон қилиниб Хосият опага жарима солиш керак сўнг ери, ерига кушиб эриям тортиб олинсин ва бодринг экаман деган ҳожи акаларга берилсин.

Хосият опа эса агар фб да кипиш қилаверса Бухородан Қорақолпоққа кўчириб юборилсин.

Энди қишлоқларнинг номини ҳам ўзгартириш керак ўртоқлар! Қайси қишлоқ қандай полиз махсулоти етиштирса ўша қишлоқни етиштирган маҳсулоти билан аташ керак, масалан фарғона вилояти Бешариқ тумани ўрнига Фарғона вилояти Бодринг тумани ёки Наманган вилояти Саримсокпиёз тумани, ҳа айтгандай томкетганкомларга бухгалтерлар, ревизорлар, омборчи, сотувчи, товаравед бошлиқнинг 1,2,3,4,5 мовунлари алоҳида манавият бойича ўринбосари, левий ишлар, правий ишлар бойича ўринбосарлари бўлиши керак.

Нимага фақат биз чет эл тажрибасини ўрганишимиз керак ўртоқлар, улар ҳам бизнинг тажрибамизни ўрганишсин маҳалла, сектор, томкетком биздаям бор ўрганса бўладиган ишлар. А, нима дейсиз фб дош дўстларим!!!

Шуҳрат Расулов

facebook.com