Адабий паразитлар

Адабий паразитлар
88 views
25 April 2019 - 11:36

АДАБИЙ ПАРАЗИТЛАР

Аввал бу гурунгни эшитинг: бўйинда галстук, қора кўзойнак, қўлда портфель!

— Журналга шеър олиб келдим, ким кўради?!

Хонадошлар камина ходимингизга ишора қилдилар. Олдим, ўқидим ва… қайтардим!

Пўрим шоирнинг пешонаси тиришди.

— Нимаси бўмас экан?

— Бу шеърмас, оғайнижон!

“Шоир”нинг энсаси қотди:

— Ака… менинг шеъримни ҳатто Озод ҳам қўшиқ қилган!

— Озод ким?

— Э, Озодни танимайсизми?

“Шоир” қаршисидаги “кўриб бераётган” одамни жиннироқ деб ўйлади шекилли, лабини қийшайтириб, бошини сарак-сарак қилди. Шундай бўлгач, жаҳлингиз чиқадими, йўқми?

— Менга қара, Озодбек Назарбеков қачондан бери ўзбек шеъриятининг барометри бўлиб қолди? У фақат сенинг эмас, сенга ўхшаган ўнлаб адабиётнинг кўчасига ҳам кирмаган одамларнинг шеърини қўшиқ қилиб юрибди! Ўзбек қўшиқчилик санъати шу қадар расво бўлдики, тўғрироғи, бир-иккита чала ўзбеклар шу қадар хўрлашдики, энди у “ўзига” келиши учун камида 20 йил керак! — дедим. Қойилмисиз, журъатимга?!

Ана шунақа, сўнгги 5-6 йилда бир тоифа адабий паразитлар пайдо бўлди. Тинимсиз “шеър” ёзадилар ва 10 минглаб нусхада китоб чиқарадилар. Уларнинг бир тийинга қиммат алжираши қўшиқ бўлиб, миллионлар саҳнасига чиқади! Кейин галстукни тақиб олиб, “менинг шеъримни фалон артист қўшиқ қилган” деб тўпалон қилади. Буюк ўзбек санъатини би-и-ир “дезинфекция” қилиш керак!

Алишер Назар

facebook.com