Хотиранинг ўчгани ёмон

Хотиранинг ўчгани ёмон
36 views
26 April 2019 - 12:20

 

 

 

ХОТИРАНИНГ ЎЧГАНИ ЁМОН

Бугун хушмиз, эртага сархуш,
Ғамлар тарқаб кетар ҳар томон.
Индин – тушмиз, сўнг эса – беҳуш,
Хотиранинг ўчгани ёмон.

Эсингдами йўқчилик дарди
Тўйғизганди сени жонингдан.
Бугун бойсан, сенга кулганлар
Таъма билан ўтар ёнингдан.

Ўзин худо билган кўп зотлар
Атрофингда айланарлар гир.
Қорин билан битмайди умр,
Жондан ўтар беҳушлик ахир.

Ёр ишқида ўзини излаб,
Яшасайди агар одамзод,
Қасамларки, унинг қалбига
Етолмасди очлик, тўқлик, дод.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com