Бугунгача шундай келдик, буёғигаям шундай кетаверамиз

Бугунгача шундай келдик, буёғигаям шундай кетаверамиз
39 views
27 April 2019 - 12:52

“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, беқиёс бунёдкорлик, китобхонлик, кўп йиллик муаммолар ақл бовар қилмас суръатда бир зумда ҳал бўлаётир…

…Айниқса, ўтган икки йил ичида юз берган ижобий ўзгаришларга дунё аҳли қойил қолмоқда…

Тадбиркорга кредит ажратилиб, янги иш ўринлари яратиляпти…

ЎзТВда шу каби мадҳбозлик яна авж олиб боряпти. Қишлоқда санъаткорлар концерт қўйяпти, ҳамма ўйнаган, бошида кепка, эгнида оқ майка, шим кийган ёш қизлар рақси, байроқ силкитиш…

Бугунгача шундай келдик, буёғигаям шундай кетаверамиз!

Ваҳоланки, Президентнинг ўзи, “5 йилгача бир-биримизни мақтамаймиз, урра-уррачилик қилмаймиз…” деган гапларни айтиб турибди.

Шунча иш ўринлари пайдо бўлаётган, тадбиркорга шароит яратилаётган бўлса, нега шу йилнинг биринчи чорагида салкам 1 млн. билагида кучи бор ёшлар мардикорликка чиқиб кетди?

Бахтиёр Ҳайдаров

facebook.com