Ўзбекистон: Давлатчиликнинг иттифоқдан қолган бузуқ асослари жамият ҳаётида бузуқликлар ҳосил қилишда давом этмоқда

Ўзбекистон: Давлатчиликнинг иттифоқдан қолган бузуқ асослари жамият ҳаётида бузуқликлар ҳосил қилишда давом этмоқда
41 views
27 April 2019 - 20:37

Асос (фундаментал) озодликларнинг барчаси, яъни уларга эгаликдан иборат инсон ҳақларининг мураккаб тузилмаланган тизими, аслида МУЛКУ САЛТАНАТ ҲОЛИҚНИКИДИР, ёки бошқача айтганда, ЗАМИНДОРУ ҲУКМДОР ЯРАТГАННИНГ ЎЗИДИР, дейилган ОЛИЙ ҲАҚИҚАТ пойдеворига қурилгандир.

Инсон Ҳақлари Умумялпи Декларацияси, АҚШнинг Мустақиллик Декларацияси, АҚШ Конституцияси каби сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатлар замиридаги ёндошув буни тасдиқлаб турибди. Айнан шу ОЛИЙ ҲАҚИҚАТ ёндошув сифатида ҳам, пойдевор сифатида ҳам инкор қилиниб, ўрнига унинг бузуқ тимсоли(образи) – МУЛКУ САЛТАНАТ ХАЛҚНИКИДИР, ёки, ЗАМИНДОРУ ҲУКМДОР ХАЛҚДИР, дейилган ЁЛҒОН давлатчиликка асос қилиб конституциялаштирилган Совет Иттифоқ давлатининг тақдири эндиликда ҳаммага маълум.

Бузуқ асос – КОНСТИТУЦИЯВИЙ ЁЛҒОН воситасида амалга оширилган национализация, коллективизация, электрификация, химизация, марказлаштирилган тармоқлар каби инқилобий ислоҳотлар ТАДБИРКОРЛИКДАГИ ОЗОДЛИКНИ, МУҲТОЖЛИКДАН ОЗОДЛИКНИ, БОЗОРДАГИ ОЗОДЛИКНИ, ЭЪТИҚОДДАГИ ОЗОДЛИКНИ,СЎЗДАГИ ОЗОДЛИКНИ, ҚЎРҚУВДАН ОЗОДЛИКНИ, бошқа узвий озодликларни йўққа чиқарди, одамларга ҲАҚИҚИЙ ФАРОВОНЛИК эмас, аксинча, қашшоқлик, ночорлик, истеъмолчи-боқимандалик келтирди, КЛЕПТОКРАТИЯ ҳосил бўлди ва тобора мустаҳкамланиб борди.

Мамлакатимиз Ўзбекистонда Иттифоқдан мерос қолган давлатчиликнинг бузуқ асослари ҳаёт бузуқликлари ҳосил бўлишида ва илдиз отишида ўзининг белгиловчи фаолиятини давом эттирмоқда, ислоҳотлардан кутилган самарага эришмоқ учун, сайловларга ишончни тиклаш учун энг аввало ЎзР Конституциясининг 7-, 11-, 13-, 21-, 55-, 77- моддаларнинг ҳокимият манбаъи, ҳокимият тизими, демократия, фуқаролик, табиий заҳиралар, кўппартиявийлик ҳақидаги бузуқ қоидаларини тўғри ёндошувга асосланиб янгилаш шартдир.

АТАНАЗАР АРИФОВ
Ташкент; 23.04.2019