Ҳамма кетяпти

Ҳамма кетяпти
25 views
29 April 2019 - 9:14

Ҳамма кетяпти.

Ҳамма суряпти.

Шундай обод ва озод, лекин иш йўқ ватанимизни ташлаб кетяпти.

Жаннатмакон, серқуёш ва ҳур, лекин свети йўқ ўлкани бир-бир тарк қилишяпти.

Буюк келажак ёшлар қўлида деган эди ИАК.

Россияда юрган ёшлар, буюк келажакни ўша ёққа опкетдингларми?

Буюк келажак сочилиб кетган: Қозоғистон, Россия, Корея ва ҳоказо.
Бой одам – ниҳоятда бой, кайфга беланиб айшини қилиб ётибди, камбағал – ниҳоятда камбағал, яшаши ҳаддан ташқари оддий, уйини кўрсанг ҳаддан ташқари ғариб.

Шукур қилиб яшаяпти бой бўлгурлар.

Ечим излайлик, биродарлар, тепани биз уйғотишимиз керак. Биз йўл топишимиз керак.

Ахир биз кучли халқмиз.

Ўзимиз йўлини топайлик, токи бу иш топиш қийин ва бор иш ҳам паст маошли бу юртга хорижда юрган ватандошларимиз бир-бир қайтиб келсин.

Нажот Оллоҳдан, ҳаракат эса ўзимиздан бўлсин.

Бўтақул Болта