Ватан

Ватан
69 views
29 April 2019 - 9:16

 

 

ВАТАН

Юрагимда яраланган бир Ватан,
Қонлар сизиб ётар тоғу тошидан.
Туз, қирида дайди итлар увиллар,
Ялпиз ҳиди қочди ариқ рошидан.

Кенг далалар от туёғин соғинган,
Қамишзорнинг тушларида ўтли най.
Ит талаган жанда каби кўк осмон,
Кўз ёшларин тўкар ерга пайдар-пай.

Заҳар қусиб ўлган қудуқ тамшанар,
Алп тоғлардай синар дарёда музлар.
Ўзанидан қочар Аму билан Сир,
Симириб ҳеч тўймас сувга ҳовузлар.

Бўғотларни ўпар баҳор шамоли,
Кўз ёрган новдалар бир келин мисол.
Гужумлар кафтини ишқайди сармаст,
Умидлар учқуни – минг йиллик висол.

Кеча билан кундуз ўпишган нуқта,
Кеча билан кундуз сўғишган чизиқ,
Юрагимни бир тўп каби ўйнайди,
Ҳаёт деганлари жуда ҳам қизиқ.

Юрагимда яраланган бир Ватан,
Қонлар сизиб ётар тоғу, тошидан…
Армонлари портлаб, бир кун дафъатан
Булутлари тарқаб кетар бошидан…

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com