Орзуманд эрксеварнинг монологи

Орзуманд эрксеварнинг монологи
29 views
30 April 2019 - 10:48

Бундан 25 йил олдин Тошкент марказидаги “Билимлар уйи” да Эрк Демократик Партиясининг ташкилий қурултойида қатнашган эдим. Мен шу партияни тузувчи ташаббускорлар ичида эдим. Бу партия мен орзу қилган икки мақсадни кўзлаган эди. Биринчиси Совет Иттифоқидан буткул ажралиб чиқиб эркин давлат бўлиш. Иккинчиси эса дунëнинг юздан ошиқ давлатининг фаровонлиги тамали бўлган Ғарб либерал демократияси эди. Ўша куни Эрк Қурултойида чиқиш қилишим керак эди. Бир кун олдин ваъз ëзиб қўювдим. Аксига олиб бу ваъз ëзилган варақ укамнинг уйида қолиб кетди. Бу ваъз “иккиюзлама бўлмасдан ўз истагини очиқ айтиш ” ҳақида эди.

Масалан ўзбек қорни оч бўлса ҳам тўқман дейди. Кетига тепсанг ҳудога шукур мени тепган оëғингиз уринмадими дейди.

Мен ўшанда одамларга қараб ичимиздагини очиқ айтайлик. Биз СССР дан чиқиб алоҳида яшашни истаймиз¸ бизни Москвадаги ўрислар бошқармасин¸ ўзимизни ўзимиз бошқарайлик дедим.

Аммо бу гапларни мен силлиқ ва равон қилиб айта олмадим. Чунки нутқ ëзилган қоғоз уйда қолиб кетган эди.

Ўшанда мен Самарқанд мамлакат пойтахти бўлсин ва янги мустақил мамлакатнинг номи Туркистон бўлсин деган таклифни ҳам киритган эдим.

Ўша кунги Қурултой қатнашчилари эсласа керак. Мен янги мустақил Туркистоннинг гербини ҳам чизиб ўзим билан олиб борган эдим.

Учта кўк думалоқ доира шаклидаги пирамида Амир Темур давлатининг тимсоли эди бу.

Орадан 25 йил ўтди. Ҳали қиляпман.

Шуҳрат Бобожон