Манқуртлар

Манқуртлар
59 views
01 May 2019 - 9:21

Учта руспараст “интеллигент” (Юсиф Абдуллаев  профессор,  педагогика фанлари доктори,  Муяссар Мақсудова журналист,  аналитик,  Сайёра Ходжаева юрист, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институти директори) Россиянинг “Вести.УЗ  сайтида чиқиб олиб,  бутун Ўзбекистонликлар номидан рус тили мақомини совет иттифоқи давридаги мақомига қайтаришни президентан илтимос қилибди.

Нима эмиш,  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам чет эл сафарларида фақат рус тилида нутқ қилар экан,  шунинг учун ҳам бу тил Ўзбекистоннинг давлат тили мақомига эга бўлиши шарт ва зарур эмиш.  Бу хил “интеллигенсия” яқин орада Ўзбекистонни “Русбекистон” деб ўзгартириш керак,  деб чиқишса,  ажаб эмас.

Муҳаммад Бегжон