Биз 28 йил мусаффо осмон остида нега ривожланмадик?

Биз 28 йил мусаффо осмон остида нега ривожланмадик?
68 views
01 May 2019 - 9:40

Зеленскийнинг “Слуга народа” сериалини кўряпман. Постсовет давлатлари, биринчи навбатда, Украина ва Россияга пародия. Сериални кўрган одам амин бўладики, ҳеч қандай қизиқчи-пизиқчи йўқ, пухта ўйланган сиёсий технология ва яхши команда бор.

Бутун Украина (ва қисман Россия) сериал томоша қиляпмиз, деб ўтирган 4 йил давомида Зеленский фаол президентлик кампаниясини олиб борган. Яна етакчи телеканаллардан бирида ва прайм-таймда.

Қизиқчи ва ножиддий кўриниш билан нафақат Порошенко, балки Путинни ҳам доғда қолдирди, дейиш мумкин. Аслида бу Путинниннг усули – оёғи ердан узилгандек кўриниб ёки ўзбекча айтганда, ўзини жиннига солволиб, кутилмаганда зарба бериш. Ҳатто Каримов Украинадаги уруш бошланган 2014 йилда Путинни жиннига чиқарганди. “Руслар билан украинлар битта халқ. Ақли расо одам украинлар билан урушадими?” деб ёзғирганди ўшанда юртбоши.

Порошенконинг ҳам истаса, ҳокимиятда қолиш учун мингта сабаби бор эди. Ва энг катта сабаб – Донбассдаги уруш. Ишсизликни ҳам, даромадларнинг тушиб кетганини ҳам урушга тўнкаса бўларди. Аммо тўнкамади. Савол – биз 28 йил мусаффо осмон остида нега ривожланмадик?

Паҳлавон Содиқ