Нажот – пешқадамликда

Нажот – пешқадамликда
28 views
01 May 2019 - 9:47

III.Холис ҳуқуқий таҳлил
Нажот – пешқадамликда

Миллат вакилларининг четда шу даражада тубанликка тушиб кетишига сабаб нима? Чет мамлакатлар, жумладан Россияда ўзбек деса – ҳовли тозаловчи, ҳожатхона тозаловчи, кўча супурувчи, ҳаммол тушунила бошланганлигига ўзбек зиёлилари ҳақли равишда эътирозига сабаб бўляпти.

Давлат ва жамият тараққиётининг жарга қулашдан олдинги биринчи, инсонийлик, сиёсат, ижтимоиёт қонунларининг охирги чегарасига келдик.

Миллийлик, миллий қадриятларни тиклаш орқали давлат ва жамият тараққиёти истиқболига чиқиш мумкин.

Бир вақтлар миллатни танитиш жанг майдонларидаги қаҳрамонликлари туфайли бўлган. Ҳозир эса бу вазифани бошқа тинч йўллар бажаряпти.

Шулардан бири спорт.

Спортнинг энг оммавий тури футбол. Бу соҳадаги намуна қилиб кўрсатиладиган давлат Хорватияни олайлик. Бизнинг бир вилоятимизга тенг келадиган бу мамлакат вакиллари футбол бўйича Жаҳон чемпионатида фахрли иккинчи ўринни олдилар. Терма жамоанинг капитани Лука Модричга турнирнинг энг яъши ўйинчиси сифатида Олтин тўп беришди.

Миллий фахр ва ифтихор билан тўйинган бу йигит мукофотни олиш пайтида ФИФА минбарида туриб хорват тилида гапирди. Бутун дунё хорват тили қанақа жаранглашини ана шунда билди.

Биздаям бир марта ФИФА минбаридан гапириш имконияти бўлганди. Энг имтизомли команда соврини эди адашмасам. Мукофотни олаётган ўзбек ўшанда «СПАСИБО» деб биз мухлисларнинг энсамизни қотирувди.

Бундан бир неча йил олдин ёшларимиз жаҳон чемпионатида биз учун аҳамиятсиз, аммо, Россия ёшлари учун ўта муҳим бўлган Ўзбекистон – Хорватия ўйинида ғалаба қилмовдими? Терма жамоамиз руслар манфаати учун ўйнаганлиги ҳақида анча гап сўзлар бўлувдиям.

Демоқчиманки, бизнинг жисмоний, ақлий тайёргарлигимиз Хорватияникидан кам эмас. Аммо, жуда сирли тарзда Эроннинг Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишига ёрдам берворганимиз ҳам жуда шубҳали чиққанди. Ўшанда термамизнинг бир ўйинчиси «биз жаҳон чемпионатига боришга тайёр эмасмиз» деган гапидан кўп маънони уқиш мумкин эди.

Миллат номи тубанликка тушиб турган бир пайтда озарбойжонлик қардошимиз «Ўзбек келаётир тарих қаъридан» деган шеър битди. Яна бир биродаримиз Абдураҳмон Мешаян ҳам миллатни руҳлантирувчи шеър ёзди. Жанубий Туркистонлик шоир ўзбек тили ҳақида жанговар шеър битди, бир синглимиз уни маромига етказиб ўқиб интернет орқали ўзбек зиёлилари қалбига фахр ва ифтихор туйғуларини солди.

Эл, юрт, миллатнинг эртанги кунига ишонч берадиган спортнинг яна бир оммавий тури шахмат. Яқинда бутун дунёнинг масхарабозлари томонидан масхаралаётган ўзбекнинг болалари барчани ҳайратда қолдириб ўсмирлар ўртасидаги жаҳон олимпиадасида биринчи ўринни олиб ҚЎЙДИ!!!

Қани бунга эътибор???

Футбол ва шахмат бутун дунёдаги спортнинг энг оммавий тури ҳисобланишига сабаб нима? Сабаб шуки, бу иккала спорт турини ҳамма ўз уйида ўйнаши мумкин!!! Ҳатто ногиронлар ҳам! Футбол бўйича ногиронлар терма жамоамиз Жаҳонда тенгсиз эканликларини бир неча марта қойил қилдилар. Уларнинг кимлигини биламизми?

Уларнинг муваффақиятларини кўз-кўз қилиш, оммалаштириш, жисмонан камчилиги йўқ спортчиларимиз онгига сингдиришга ким тўсқинлик қиляпти? Бу лоқайдлик эмас, бу зиёлиларимизнинг ҚЎРҚОҚлиги!!!

Миллатни дунёга танитадиган яна бир жабҳа АДАБИЁТ. Ўзбек ёзувчиси Эврил Туронни, шоирамиз Гулчеҳра Нуруллаевга Халқаро Нобель мукофоти олиб беришга ким тўсқинлик қиляпти! Уларнинг ҳаёт йўли, ижоди орқали таратаётган нури бунга муносиб-ку!

Миллатнинг ўзига ишончини оширадиган яна бир омил кино саноати.

Зулмга тик боқиб, нутқ ирод этган ўзбекнинг афсонавий қаҳрамони, ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммаднинг киносценарийси асосида 27 йиллик депсиниш тарихи ҳақида фильм яратишга, уни бутун дунё бўйлаб намойиш этишга ким тўсқинлик қиляпти? Ўша 27 йиллик депсиниш Қаҳрамонининг жуда баҳсталаб ҳаёт йўлига бағишланган фильм дунё ҳамжамиятини қизиқтирмайди деб ўйлайсизми?

Голливуд жойлашган Лос Анжелес штатининг бюджети Россия давлат бюджетидан кўплигини биласизми?

Бир вақтлар Америкалик киносаноатчилар Сталиннинг қизини олиб кетишиб том-том асарлар, ҳужжатли, бадиий фильмлар яратганди. Шу туфайли жарақ-жарақ доллар ҳам ишлаб олишди. Депсинишимиз сабабчисининг қизи тутқунликдан озод қилинса, униям АҚШ олиб кетиб кино ва романлар битишига шубҳа қилмайман.

Бизнинг бу касалликларимиз илдизи сталинизмда ётибди.

Модомики касалликларимиз асл сабабини қидириб, тўғри ташхис қўйиб уни даволаш йўлига ўтмас эканмиз, дунёдаги тарихий мавқеимизни қайтариб ололмаймиз!

Бизнинг тарихимиз шонли бўлгани учун бизга ПЕШҚАДАМЛИКдан бошқаси буюрилмаган. Бунинг учун эса энг мақбул ва тўғри йўли бор!!!

Давоми бор

Анвар Шукуров