Қайда қолди кичик қишлоғим…

Қайда қолди кичик қишлоғим…
94 views
02 May 2019 - 9:20

 

 

ҚАЙДА ҚОЛДИ КИЧИК ҚИШЛОҒИМ…

Фикрларим кашф этди мени,
Эл, оламга фош этди мени.
Чилдирмага солиб чертди хўп,
Дуч келганга қош этди мени.

Самимият мендан йўқолди,
Ҳамият бир туш бўлиб қолди.
Сўзлар қалбга юриш қилишиб,
Юрагимни эгаллаб олди.

Қайда қолди кичик қишлоғим,
Туйғуларга тўлиқ қучоғим.
Сўз деёлмай бир пучуқ қизга,
Ёнар эди кўксим – ўчоғим.

Довдир эсам ҳислар ёмғири,
Ювар экан жону танимни.
Ҳаммасидан айрилдим буткул,
Ғоялардан топиб “маним”ни.

Ўрис учун ё инглиз учун
Ибтидоий қишлоғим қани?
Гавжум Тошкент кўчаларидан
Топиб берсин Исломга “мани”.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com