Олий суд журналистлардан қасд олиш буюртмасини бажарди

Олий суд журналистлардан қасд олиш буюртмасини бажарди
28 views
02 May 2019 - 10:34

Ўзбекистон Олий суди жорий йилнинг 16 апрель куни жуналистлар Бобожоновларнинг уйлари мусодара қилиниши ҳақидаги суд қарорлари устидан аризани “қаноатлантирмаслик” ҳақида расман билдирди.

Журналистларнинг адвокати Сергей Майоров маҳаллий ҳокимият идораси розилиги ва рухсати билан қурилган, одамлар яшаётган уйларнинг ҳокимият фойдасига мусодара қилинишини “мутлақо абсурд қарор”, деб атади.

“Ушбу қарор буюртма тарзида чиқарилган. Ҳар ҳолда қайсидир давлат амалдорининг журналистлардан айнан шундай қасд олганига жуда кўп аломатлар бор. Бу, албатта, нотўғри ва адолатсиз қарор», дея таъкидлади журналистларни судда ҳимоя қилган «Симай» адвокатлик бюроси раҳбари Сергей Майоров «Элтуз» мухбирига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошида Урганч тумани суди журналистлар Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарган. Бу қарорни чиқарган судья Ўткир Машарипов уни ўз кучида қолдирган.

Кейинги инстанцияда 1 февраль куни Олий суд судьяси Жамшид Тиркашев журналистлар аризасини рад қилиб ажрим чиқарган, ажрим юзасидан журналистлар тағин Олий судга шикоят қилишган эди.

Eltuz.com