“Арманлар 1,7 миллион туркни ваҳшийларча қатл этди”

“Арманлар 1,7 миллион туркни ваҳшийларча қатл этди”
33 views
02 May 2019 - 11:42

“АРМАНЛАР 1,7 МИЛЛИОН ТУРКНИ ВАҲШИЙЛАРЧА ҚАТЛ ЭТДИ”

Қирғизистон разведка ташкилоти, Туркистон Жусҳуриятининг Фарғона вилоятида 1918-1920 йиллар орасида арманлар тарафидан қатл этилган туркларнинг расмий рақамини 1,7 миллион дея очиқлар экан, бутун архив маълумотларини ёзувчи, нафақадаги разведка полковниги Талант Разоқовнинг китобида тақдим қилди.

Ёзувчи, нафақадаги разведка полковниги Талант Разоқовнинг китобида Қирғизистон Разведка ташкилоти архивларидаги расмий рақамларга кўра 1918-1920 йиллар орасида арманлар террор ташкилоти “Дашноқсутюн” амалга оширган қатағон натижасида; икки миллион аҳолига эга Туркистон Жумҳурияти (1918 йилнинг ноябрида маркази Қўқон шаҳри бўлган Туркистон автоном Жумҳурияти ташкил қилинган эди) турклар сонининг 500 мингга тушганини билдирган. Ёзувчи, нафақадаги разведка полковниги Талант Разоқов томондан қаламга олинган “Қирғизистон хавфсизлик органларининг яратилиши ва ривожланиши. 1918-1953 йиллар” номли китоб, тарихда янглиш билинган бир қатор мавзуларнинг янгидан кун тартибига чиқишини таъминлайди.

Китоб, арман террор ташкилоти Дашноқсутюннинг 1,7 миллион туркни даҳшатга туширган усуллар билан қандай қатл этганини тасвирлар беради.

Қирғизистон Жумҳурияти ҳукуматидан махсус рухсат билан очилган Қирғизистон Разведка ташкилоти архивлари, махфий қолган бир қатор мавзуни бу китобда ёритади.

“ҚИРҒИЗИСТОНДА КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИБ, БУТУН ДУНЁГА ЭЪЛОН ҚИЛИНИШИ КЕРАК”

Нафақадаги разведка полковниги Талант Разоқовнинг касбдошлари нафақадаги разведка полковниги Нурқул Сулаймонов, Мурот Алиева Йиноқгул ва Абдубоқиўғли Дилмурот бу китоб ҳақида қуйидагича ўртоқ фикр билдирдилар:

“Узоқ вақт жаҳон сиёсатида сиёсий мақсад билан сўзда арманларга қарши қатағон иддаоси мавжуд. Бизнинг Қирғиз разведкаси архивларига таянган ҳолда бу мавзуга изоҳимиз; 1918-1920 йиллар орасида фақатгина Туркистон Жумҳуриятининг Фарғона вилоятида 1 миллион 700 минг турк, арман террор ташкилоти “Дашноқсутюн” тарафидан амалга оширилган ваҳший қатағон натижасида ҳаётдан кўз юмган. Архивда ер олган бу билгиларнинг дунёга эълон қилиниши сиёсий ва тарихий катта аҳамиятга эга”.

“КОНФЕРЕНЦИЯДА АРМАНЛАР ҲАМ БЎЛИШИ КЕРАК”

Бу китоб билан бутун дунёга ва хусусан арманларга мурожаат қилаяпмиз. Бу тарих саҳифаларини тақдим қилиш учун яқин кунларда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида, турклар ва арманлар иштирокидаги тарихий бир конференция ташкиллаштиришимиз лозим. “Зулфиқор” ташкилий қўмитаси аъзолари сифатида бу таклиф билан чиқаяпмиз.

Бундан ташқари, Қирғизистон Разведка ташкилоти каби Бухоро Амирлиги, Хива хонлиги ва Тошкент вилояти ҳам “Дашноқсутюн” террор ташкилоти билан боғлиқ архивларини очса, қатағон рақамларининг жиддий даражада ортишига ишончимиз комил.

Манба: gazetebirlik.com

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

ЎХҲ ахборот бўлими