Чин зиёлилар қисмати

Чин зиёлилар қисмати
75 views
03 May 2019 - 9:04

Асли, шу руспарастлар миллат хоинлари эмасми?

Нега доим Чўлпон, Қодирий, Фитратлар отилиб кетавериши керак?!

Рауф Парфи нега ҳаётдан бир рўшинолик кўрмай ўлиб кетди?

Муҳаммад Солиҳ нимага қувғинда сочи оқарди, нега укалари қамоқларда азоб-уқубатлар тортди?!

Нуруллуҳ Муҳаммад Рауфхон қисмати-чи? Акром Малик нега қамоқда ётибди?!

Шулар эмасмиди миллат учун, тил учун энг кўп жафо чекканлар?

Нега анави “зиёли” масхарабозлар очиқдан-очиқ ўзбек тили ва миллати юзига тупурса, ҳеч нима бўлмагандай, бир туки тўкилмай юравериши керак?!

Хуллас, биз халқ сифатида қаддимизни тикламас эканмиз, ўриси ҳам, инглизи ҳам ва қўштирноқ ичидаги ўзбеги ҳам устимиздан тепалаб ўтаверади!

Чин зиёли кишиларимиз қисматига ачинаман холос…

Рафиқ Сайдулло