Президент портали ҳақида

Президент портали ҳақида
41 views
03 May 2019 - 9:16

V.Холис ҳуқуқий таҳлил
(Президент портали ҳақида)

Инсон дард ҳасратларини тинглаш, ҳуқуқшунослик тилида айтганда инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда икки ярим йил ичида жуда катта ишлар қилинди.

Энг катта муваффақият, албатта Президент портали бўлганди. Кейин қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг тадрижий давоми Халқ Қабулхоналари ташкил этилди. Шундан кейин ҳуқуқ-тартибот, суд идораларида масъулият кучайди.

Халқ Қабулхоналари ишга тушганидан сўнг Президент томонидан яна бир самарали тадбир амалга оширилди. Ҳуқуқ-тартибот ва суд идораларида молиявий ва моддий аҳвол яхшиланганидан сўнг ходимлар ўз ўтирган мансабидан ажралиб қолмаслик учун хушмуомалалик билан одамларни қабул қиладиган бўлди. Халқнинг кайфияти кўтарилди.

Учта самарали босқични санадим. Бу масалани янада давом эттирса бўлади.

Нима учун бундай самарали ишлар ва яхши натижага бор йўғи икки ярим йилда эришилди?

Бунинг сабаби биринчи Раҳбарнинг бевосита ташаббуси билан бўлди. Чунки, Президент бу муаммоларни 2004 йилдан буён биларди. Ўзбекистонда ҳеч ким Ш.М.Мирзиёев каби мамлакатни (бўрттириш бўлсаям айтаман) пиёда кезиб чиққан одам йўқ. Шу билан бирга борган жойларида муаммонинг илдизини билувчи кишилар билан учрашганлигини гувоҳлар айтсин. У қишлоқ хўжалигими, таълимми, суд-ҳуқуқми, мудофаами барча соҳада муаммони биладиган, унинг ечимини ҳам кўрсата оладиган кишиларнинг, мутахассисларнинг фикрини олган, аммо, уларни тадбиқ этишда имконият бўлмаганди.

Шу билан биргаликда ҳозирги пайтда Президент қарорлари ва Фармонларида эски Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқшуносларининг дунёқараши ҳамда тафаккури доирасида Хулосалар чиқарилаётганлиги кўриняпти.

Эски иш услубига ўрганган «сувдан сокин, майсадек майин» Парламент эса Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилаётган қонун лойиҳаларини кенг муҳокама қилмасдан ўтказиб юборяпти. Баъзи қарорлар Фуқаролик Кодекси ва бошқа қонунларга номувофиқ бўлиб қолаётгандек назаримда. Бу хато ва камчиликларни биладиган ҳуқуқшунослар эса «менга нима?» қабилида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб қабул қилиниаётган Қонунлар нуфузини оширишга уринмаётгандек, менимча. Конституцион судга биров мурожаат қилганини ҳар ҳолда эшитмадим. Оқибатда хато ва камчиликлар Президент билиб қолгач тузатишлар киритиляпти. Баъзилари эса Президентгача етиб бормаяпти, натижада қолиб кетяпти.

Майли қайси қонунларда нималарни ўзгартириш кераклиги ҳақидаги гаплар (ўзим билганим)ни кейинга қолдирсакда, Халқ қабулхонаси масаласига қайтсак.

Президентга хат киритиш аҳволи бундан тўрт йил олдин жуда мудҳиш эди. Тадбиркор бир танишим, ўзининг бизнесини биров тортиб олаётганлигини, у одам катта амалдор бўлгани учун фақатгина Президент И.Каримовга хат киритса, бизнесини сақлаб қолиши мумкинлигини менга айтган пайтда, мен ҳеч қандай услуб билан бу ишни амалга оширишга чорам бўлмагач, ўша пайтда, юрагим ачишганидан ёзган мақоламни сизларга ҳавола қилсам. Ўша танишим менга «одамлар хатингни Россия Президенти В.Путинга ёки Қозоғистон Президенти Н.Назарбоевга юборсанг, хат ўшаёқдан келсагина И.Каримов ўқиши мумкин экан дейишяпти, шунга нима дейсан?»-деб сўраганди. Унинг айтишича, бу услуб билан баъзи тадбиркорлар мақсадига етаётган эканлар. Унинг бу фикрига мен жиддий эътироз билдирдим, тўғриси уялдим. Чунки, нега энди бизнинг муаммони ечиш учун бошқаларга мурожаат қилсак деган ҳис мени шу ҳолга солиб қўйди. Бир неча кун хафа бўлиб юрдим, ичимдаги зардобни чиқариш учун мана шу мақолани ёзиб, Аллоҳга таваккул қилиб, интернетга қўйгандим.

Бу мақола Россиянинг проза ру сайтида ҳозирам турибди. Мақоланинг ўзбекча «ў», «қ», «ғ», «ҳ» ҳарфларини Россия дастури қабул қилмаганлиги учун хатолар учун олдиндан узр сўраган ҳолда ҳукмингизга хавола қилсам:

Подшога хат киритиш

2015 йил 22 январь

Истеъдодли ёзувчи Абдулла Кодирийнинг «Ўтган кунлар» романида Қўқон хони Худоёрхонга хат киритишнинг имконияти кўрсатиб берилган.

Кумушни висолига етолмаган Хомид (фильмдаги Х.Умаров) Худоёрхоннинг мулозимларидан бирини пора эвазига қўлга олади ва Отабекни ҳамда унинг кайнотаси Мирзакарим қуттидорни давлат хоини сифатида айблаб ўлим жазосига ҳукм қилдиради.

Аммо, фахм-фаросатли Кумушбиби турмуш уртоги Отабек ва унинг отаси Юсуфхожининг айбсизлигини исботловчи хатни кимсан Худоёрхоннинг тахти ёнига олиб келиб, уни шахсан подшои олам Худоёрхоннинг узига топширади.

Дабдаба-а – асъасага урганган, узини дунёдаги энг адолатли шохлигига мулозимлари ишонтирган ва бу хакикатга рози булган кимсан Худоёрхон аёл кишининг килган жасоратига койил колади. Хатни укиб булгач жаллод кундасига буюрилган Отабек ва Мирзакарим куттидор хон саройига кайтарилади.

Шунда дунёдаги адолатли шох хисобланмиш Худоёрхон Кумушбибини огохлантиради:

–Синглим (кандай мехрибон хон-а!), сиз ёпингичингизни ёпиб бир чеккада утириб туринг. Эрингиз ва отангизни такдири сизнинг ҳам одобингизга боглик (деярли шундай сузлар).

Кумушбиби чеккада жим утиради. Отабек ва Мирзакарим куттидор келтирилади.

Хоннинг узи Отабекни тергай бошлайди. Отабекнинг жавобларидан сунг вазият узгариб, Хон Отабекнинг хоинлигига ишонмай бораётганини кўрган Бош маслахатчи Мусурмонкул ташаббусни уз кулига олади ва Хоннинг фикрини олдинги холатга кайтаради.

–Жаллод, деб буюради хон, Кумушбиби келтирган хатни гижимлаган холда.

Аммо, шу пайт Тошкентдан чопар келиб Юсуфбекхожи Тошкент дарвозасини Худоёрхон лашкарларига очиб берганлигини хабардор килувчи хат келтиради ва Отабек ҳамда Мирзакарим куттидор улим жазосидан кутилиб колади.

Тасаввур килинг, Юсуфбекхожи дарвозани очиб берганлиги хакидаги хабар бир соатга кечикди, дейлик. Унда Отабек ҳам, Мирзакарим куттидор ҳам бошидан жудо булган буларди.

Абдулла Кодирий бу эпизод билан Қўқон хонининг канчалик кибр хавога берилганлигини, хонлик худудида соглом фикр юритиш имкони булмаганлигини тасвирлаб берган.

Эпизоднинг энг кизик жойи, унинг якунидир. Тошкент кулга киритилганлигини эшитган Хоннинг бош маслахатчиси Мусурмонкул хозиргина бошидан жудо булиши мумкин булган Отабекка зарбоп тун кийдиради.

Биз бу эпизодни кинода кўрганмиз. Хоннинг уз маслахатчиси олдида ночорлигини кўриб, унинг устидан кулганмиз ва бундай ишлар бизга ёт деб кибрланганмиз.

Аммо, худди шунга ухшаш холат 1996 (балким ундан бир икки йил кейин) йилда Россиядаям булган. Мудофаа вазири Сергеев собик Югославия худудида булаётган бир операцияда НАТО кучларини догда колдириб, худудни эгаллаб олади.

У давлат бошлиги, Россия Президенти Арчаев ёнига кириб, бу хакда рапорт беришидан олдин кийин ахволда колади. Чунки, у бу ишни Президент кандай бахолашини билмасди. Унинг, яъни Президент атрофидагилар ҳам бу гап хушхабарми ёки шумхабарми айтолмасдилар. Хозир Сергеевнинг боши омон колади ёки мансабидан жудо булади, олдиндан хеч ким билмасди. Шунинг учун Сергеевга хеч ким хайрихохлик билдирмайди.

Сергеев Россия Президенти (рахматлик) Арчаевнинг ёнига киради. Булган вокеани доклад килади. Арчаев вокеани англагач, Сергеевга рахмат айтиб, мен Клинтонни бопладим дейди, баралла.

Бу гапдан сунг бутун сарой, кечирасиз Президент аппарати ходимлари Сергеевни табриклашга чогланишади.

Битта мисолни Қўқон хонлигидан келтирдик. Иккинчи мисолни Бухоро амирлигидан келтирсак.

–Якинда Россия империяси сизларга хужум уюштирмокчи, уларга карши курашиш учун Англия сизларни замонавий қурол-аслаҳа билан таъминлашга кодир деб хат келтирган элчига «менинг ота-бобом йиккан тилло ва олтинларни ишлатишга ҳаққим йук»-дея элчининг бошини узган Амир Музаффарни айтсакмикан ёки Кизил Армияга карши курашиш мумкин деб Мадаминбек ёки Шермамат (Кўр Шермат)нинг хат келтирган элчиларини камаб куйган амир Олимхонни айтсакмикан, хайронман.

Яна бир гап. Тахминан 1940 йилларда Амир Олимхоннинг ахмоклиги тасвирланган кинофильм олинишидан олдин бош роль ижрочисига Амир Олимхоннинг чопони музейдан келтирилиб, кийдирилади, актер гримланади. Шунда артист ёки режессерлардан бири шумлик килиб, актерни шу кийимда Бухоро бозорига, фойтунда олиб боришни таклиф килади.

Актер бозорга борса, бутун халқ унга таъзим килиб кутиб олади. Актер бир бало килиб кайтиб кетади. Лекин оломон «Амиримизни кайтариб беринг» – дея, актерлар жойлашган мехмонхонага етиб келишади.

Менимча, шу оломон ичидагилардан бир нечтаси камалгач, вокеа тинчитилган булса керак.

Халқ нега Амирни согинч ила кутиб олди?

Ахир кора халқка, кечаги қулларгага озодлик, эркинлик, рахбарлик берилди-ку.

Афсуски, эркинлик олган бу кишилар тез кунда аввалги душманлари – бойлардан уч ола бошладилар. Акл-фаросати, ишбилармонлиги эвазига завод, фабрика қуришга чогланган шахарлик бойлар ҳам, дехкончилик, чорвачилик, богдорчилик эвазига бойиган бойлар, ўзига тўқ дехконлар кулок дея камалди, сургун килинди. Бола чакаси кучада колди. Галла экилмади, минг йиллик савдо чегаралари ёпилди, четдан товар келтирилмади, чорва моллари суйиб йук килинди, колхузларга топширилиб адои тамом килинди. Халқ оч ва нахор колдирилди.

Корни оч одамга гул бериб кунглини олиб курингчи! Шунинг учун авом халқ озодликданам, эркинликданам безиб, кибр хаволи булсаям амирини согинганди.

Уша пайтда амир Олимхон Афгонистонда эди. У Гитлер СССРни урушда енгишини жуда истар ва подшоликни кайтариб олиш орзусида яшарди.

Кизик, амир Олимхон айни уша пайтларда нега Оллох уни жазолаганлигини англаб етдимикан? Бандаларининг арз-додини эшитмаган, уларнинг оху-ноласини тингламаган. Уларнинг яхши яшаши учун курашмай, умрини айшу-ишратда утказган амирнинг охирги афсус-надоматлари не булган экан?

Биронта европа демократияси ва узимизнинг кадриятларни яхши тахлил киладиган одам билан сухбат кўрдимикин?

Менимча, у бундай одамлар билан учрашган ва уша киши амирга жадидларни бекор йук килганини, авом халқнинг ахволидан куюниб, танкидий маколаларни ёзганларни, чоп этганларни, адолатсизлик килган амалдорларни фош килган газетчиларни нотугри кувгин килганини айтган.

Ва охирида уша зиёли киши бундай деган:

–Эй амири олам, хураётган итдан қўркманг. Атрофингиздаги мушуклардан кўра, улар салтанат қўриқчиларидир.

Шуни унутмангки, Расули Акрам айтганлар, уч кишининг дуоси тугридан-тугри бепарда Аллох Таолого етиб боради.

–Амалдорларнинг зулмига учраган мазлумларнинг;

–Боласининг кийналганини кўраётган ота-онанинг;

–Бошка шахардан келган мусофирларнинг.

Сиз эса жаноб амир бу хадисни тафаккур килмадингиз.

Совет хукуматининг хакикатни яшириш, мустакил фикрловчиларни кувгин килиши, камаш каби зулмиям бир кун эмас бир куни жазога тортилади. Аллох ҳамма нарсанинг устида Коим тургувчидир.

P.S. Бу дардларни ёзишга булган сабаб, бир тадбиркорнинг юздан ортик ишчиси кучада колиб кетаётганлиги хакидаги оху ноласини кимга айтишни билмаётгани хакидаги мунгли хасратидан кейин битилди. Футбол бошланаётгани туфайли кискарок килдим. Худо хохласа давоми бор.

Мана шунақа бўлганди ўшанда. Айтмоқчи, нега ўшанда мен мақола номини шундай қўйгандим? Яъни, «Президентга хат киритиш» эмас «Подшога» чунки,бу гап билан мен юртбошига «Президентга эмас подшога ўхшаб боряпсиз жаноб Президент»- демоқчи бўлгандим. Яқинда бир рус аёли, маҳаллий суд-ҳуқуқ, солиқ амалдорлари уни тингламаётганини айтиб, нима қилса унинг аризасини кўриб чиқишлари мумкинлиги ҳақида сўраб қолди. Мен у кишига шундай дедим «ўша амалдорнинг олдига борингда, ариза топширишдан олдин, унинг кўзича насронийча чўқининг, кейин рус тилида унга: «Эмир Хазратлари помогите денг ишингиз битади», деб маслаҳат бердим. У аёл борди, аммо, мен айтган гапни қилмабти, ишиям битмади.

Энди одамлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ечишда Халқ қабулхонаси икки ярим йилда қилган ишнинг тўртинчи самарали босқичи ҳақида.

Халқ қабулхонасига қилинган мурожаатлар сони ҳозиргача икки миллионлик чегарадан ўтгандир. Ҳисоботлар, рақамлар қоғозда жойидалигини биламиз. Аммо, ижтимоий тармоқларда норозиликлар кўп. Ўша рақамбозлар Фейсбук ёпилишидан қанчалик манфаатдор эканлиги ҳақида шубҳа қилмасак ҳам бўлади.
Нима қилиш керак?

Халқ қабулхонасида ишлайдиган кишиларнинг кўпчилиги яхши, тажрибали ҳуқуқшунослар эдилар. Улар мана шу икки йил ичида халқ дардини эшитиш, одамийлик қилиш бўйича яхшигина кўникма ҳосил қилдилар. Шубҳасиз кўпчиликка ёрдами ҳам тегди. Аммо, уларнинг бу ишлари сиёсат қилиш йўли билан бўлди. Улар ўз касбий ва ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб, баъзи кишиларни мансабдан олдилар, хуллас муаммоларни ечдилар. Лекин, Қонунда Халқ қабулхонаси талабини бажармаса нима бўлиши бўйича конкрет таъсир чораси йўқ.

Совет замонида яшаган биладилар Халқ қабулхонасининг иши СССР пайтидаги Халқ Контроли қолипига тушиб қолди. Аммо, Халқ Контролида катта ваколатлар бор эди. Улар муаммоларни ўзлари текширишар, рейдлар ўтказишар ва текширув ҳужжатларини тергов органларига берар эдилар.

Лекин, бу эски, самарасиз услуб.

Менимча, Халқ қабулхоналари штат бирликларини тўлиғича, уларнинг ҳуқуқшунос бошлиқларига судьялик мақоми бериб, Маъмурий Судга ўтказиш керак. Унинг ҳозиргача қилиб келаётган функцияларини Адлия Вазирлигининг жойлардаги идораларига топшириш керак.

Чунки, Маъмурий судларда штат бирликлари етишмаяпти. Адлия идоралари бўлимлари эса ҳамма туманларда очилди. Президент Порталига қилинаётган мурожаатлар учун интернетдан фойдаланиш услуби кенг қўлланилиши мақсадга мувофиқ.

Маъмурий судларда айнан ҳар қандай амалдорнинг ақлини жойига келтириб, попугини пасайтиришга қонуний асослар яратилган. Шу билан биргаликда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексга тегишли ўзгартишлар киритиб амалдорларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги бўйича шикоят қилиш доирасини кенгайтириб, давлат божини бир минимал оклад қилиб, ариза ва шикоятларни қабул қилишни соддалаштириш керак бўлади, менимча.

Давоми бор

Анвар Шукуров