Агар жамоатчилик бу мурожаатни индамай ҳазм қилса…

Агар жамоатчилик бу мурожаатни индамай ҳазм қилса…
38 views
03 May 2019 - 9:23

Назаримда, “зонд қилиш”га ўхшаяпти.

Фон яхши танланган – Лавровнинг ташрифи ва 9 май.

Мурожаат ҳам Путинбой ўнгга ва сўлга паспорт тарқатишни бошлаган кунга тўғри келяпти.

Россиянинг Тошкентдаги консуллиги (ҳозирча) георгий ленталарини тарқатишни бошлаган, бу Ўзбекистоннинг ички ишига тўғридан-тўғри аралашиш.

Биронта хорижий давлат элчихона ёки консуллик идораси сиёсий рамзларни, қандай бўлишидан қатъи назар, тарқатиш билан шуғулланмайди.

“Интеллигенция” дейилгани, энди бу қип-қизил ёлғон. Интеллигенция бўлиши учун камида бир-иккита шоир-ёзувчи бош қўшиши керак.

Умид қиламанки, бош қўшмайди.

Ўзбекистонда рус тилининг мақоми деган муаммо йўқ.

Ўзбек тилининг амалдаги мақоми деган муаммо бор ва бу давлат даражасида (Сенат раиси Йўлдошев томонидан) ўтган йил охирида тан олинди.

Агар жамоатчилик бу мурожаатни индамай ҳазм қилса, кейинги босқичда бу “интеллигенция” “йўл харитаси”га ўхшаган аниқ қадамларни таклиф қилади, деган яхши гумондаман.

Паҳлавон Содиқ