ДХХ Тошкентга келган туркиялик тарихчи Чиғатой Кўчарни депортaция билан қўрқитди

ДХХ Тошкентга келган туркиялик тарихчи Чиғатой Кўчарни депортaция билан қўрқитди
20 views
03 May 2019 - 12:15

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, 28 апрель куни Тошкентда бир гуруҳ ўзбекистонлик тарихчи ва ижодкорлар билан учрашиши кутилган Туркиядан келган ўзбек зиëлиси Чиғатой Кўчар ДХХ ходимлари деб тахмин қилинаëтган гуруҳ томонидан олиб кетилган.

Кўчар ва унинг қизини “гўë террорчини ушлагандек” олиб кетган бу гуруҳ 70 яшар меҳмонни тўрт соат сўроқ-жавоб қилганидан сўнг¸ ярим тунда қўйиб юборган.

9 майгача Ўзбекистонни айланишни ният қилган Кўчар¸ ДХХ ходимлари томонидан¸ “бирор тадбирда қатнашса¸ 24 соат ичида депортация қилинишидан” огоҳлантирилган.

28 апрель куни Тошкентдаги “Result” марказида Чиғатой Кўчар билан суҳбатга тўпланган бир гуруҳ ëш ўзбек зиëлилари¸ Кўчар бу тадбир арафасида олиб кетилгани боис¸ у билан кўришмай тарқалишга мажбур бўлди.

Тадбир ташкилотчиси¸ тарихчи олим Анвар Назир¸ муҳожиратдаги Туркистон ҳукуматининг президенти бўлган Вали Қаюмхон архиви ўзига мерос қолган Чиғатой Кўчар 28 апрель кунги тадбирда ¸ асосан¸ шу архив материаллари ҳақида гапирмоқчи бўлганини айтади.

– Чиғатой Кўчар Туркистон тарихига оид ноëб материаллар бор бу архивни ўзбекистонлик тарихчилар фойдаланишига рухсат бериш¸ ҳатто уни Ўзбекистонга совға қилиш ҳақида гаплашмоқчи эди. Унинг Туркистон тарихига оид китоби туркчада чиқди ва суҳбатда уни Ўзбекистонда чиқариш ҳақида¸ умуман шу китоб ҳақида гаплашмоқчи эди. Ҳеч қандай сиëсий муҳокама йўқ эди¸ тарих¸ яқин тарихимиз ҳақида фикр алмашмоқчи эдик. Лекин домлани бу учрашув арафасида овқатланиб турган ресторанидан “паспортингизда муаммо бор экан” деган баҳона билан олиб кетишди¸ дейди Анвар Назир.

“Чиғатой Кўчар ва унинг олима қизи Ëрқиной хонимни террорчи каби машинага солиб олиб кетган гуруҳ”¸ бунга бевосита гувоҳ бўлган Анвар Назирга кўра¸ бирор ҳужжат ëки Туркиядан келган кекса олимни нега айнан кечқурун¸ фавқулодда тезлик билан суҳбатга чақиртирилишини изоҳловчи рухсатнома кўрсатмаган.

– Келганлардан биттаси¸ биз Тошкент вилояти ДХХсиданмиз¸ депти. Чилонзордаги тадбирни бузишга вилоят ДХХсининг қандай алоқаси бор¸ деган гапга¸ “шаҳарники келса¸ ëмон қилади”¸ деб жавоб беришган¸ дейди Анвар Назир.

Бу суҳбатдошга кўра¸ ДХХ 28 апрель кунги тарих ҳақидаги тадбирни бузиш билан қаноатланмасдан¸ Чиғатой Кўчар ва қизининг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан режалаштирилган бошқа тадбирларда қатнашишини ҳам тақиқлаган.

– Агар бирор тадбирда қатнашсангиз¸ 24 соат ичида депоратция қиламиз¸ деб қўрқитишган кекса одамни. Домла шундан бери уйидан чиқмай ўтирипти¸ дейди Анвар Назир.

Озодлик Чиғатой Кўчар ва унинг қизидан ДХХ томонидан кўрсатилаëтган босим ҳақида изоҳ ола олмади.

ДХХ нинг на расмий сайти ва на оммавий ахборот воситалари боғланиши мумкин Матбуот хизмати телефон рақамлари очиқ бўлмагани боис¸Озодлик ДХХдан Чиғатой Кўчар ва қизининг нима сабабдан бундай назоратга олинганига оид маълумот олиш имконига эга эмас.

ЎХҲ ахборот бўлими