Шаҳар…

Шаҳар…
68 views
03 May 2019 - 15:38

Ёш шоира Умида Нурзода ижодидан намуналар

 

Шаҳар…

Юҳо жундулларнинг қўллари яйдоқ,
Қаранг бахтсизлардан бахтлилар сийрак.
Туйғулар уруши кетмоқда ерда,
Жангга ғолиб керак, ғалаба керак.

Шаҳар тирмашади бенуқсонликка,
Севги қуршовида ёнар одамлар,
Хўрсиниқ овозлар кезар бекатда,
Ялпайиб ётади мубҳам одимлар.

Уйлар армияси саф тортган бунда,
Ранг-баранг манфаатлар кўпнинг қарори.
Шаҳар бош тортади маъносизликдан,
Бошқа яшамоққа йўқдек мадори.

Дағдағаси ошар таназулликнинг,
Муқояса қилмас урушга ортиқ.
Ғафлатда бинолар, ғафлатда уйлар,
Фақат чироқларнинг кўзлари очиқ.

Башанг кийинишга ўрганган шаҳар,
Шафқатсиз елади бунда қадамлар.
Сотқинлиги тутиб юрагингизнинг,
Бечора шаҳарни еманг ОДАМЛАР!

Юҳо жундулларнинг қўллари яйдоқ,
Қаранг бахтсизлардан бахтлилар сийрак.
Туйғулар уруши кетмоқда ерда,
Жангга ғолиб керак, ғалаба керак.

Умида Нурзода

facebook.com