Бошимизга тош ёғади, тош!

Бошимизга тош ёғади, тош!
23 views
04 May 2019 - 13:16

БОШИМИЗГА ТОШ ЁҒАДИ, ТОШ!

Кўчада ўртоқлар билан кўришиб қолганимда қулоғимга чалинган гаплардан даҳшатга тушяпман. Миллатимиз шунчалик бузилиб кетдими?!

– Мен бир аёл билан ётиб юрибман, эри бор.

Мен сўрайман:

– Эри бўлса, сен қандай қилиб ётиб юрибсан?

Суҳбатдошим:

– Эри балиқ овига кетади, мени чақиради, мен бораман.

Во дариғ!!

Яна бири:

– Фалончининг эри Россияга кетган, уч кунда бир бориб тураман.

Бошқаси:

– Яқинда бир акахоннинг уйига юк олиб бордим, хотини номерини ёзиб, қўлимга тутқазди: “Телефон қиларсиз”.

Тунов кунги гап:

– Шер, фалончини танирмидинг? Ўшанинг эри жаа унчалик хотинини тўшакка тортмас экан, мени чақириб туради.

Ошдаги гап:

– Авваллари эри йўқлар орзу эди, ҳозир эри борлар ҳам бемалол бўлиб қолди.

Имомларимиз ҳали ҳам вақф, нифос, ҳайз, никоҳ ҳақида бонг уриб ётишибди.
Атроф ширкка тўлган: бир жойда ўтинга сиғинишади, бир ерда қўрғошин эритиб ният қилишади, яна бир жойда тошни остидан энкайиб ўтишади.

Бир маҳаллар азон янграган жойда концерт бериб, модалар намойишини ўтказишади.

Бу ёқда рўмол, хижоблиларга кун беришмайди.

Масжидга кирсанг, чоллар “Қайси мазҳабдасан”, деб асабингни бузишади.

Тўй қилмоқчи бўлсанг аёлларнинг лаънати бидъатлари билан курашишинг керак бўлади.

Москвадаги ИИВ (МВД)даги суҳбат:

Терговчи:

– Фарғоналикмисан?

Мен:

– Ҳа.

– Фарғонадаги фалончи шаҳар фоҳишалар шаҳрими?

– Йўқ, нега ундай деяпсан?

– Кузминки районидаги неччи юзта фоҳиша бўлса, паспортида ўша шаҳар кўрсатилган.

Елкамни қисиб туравераман. Нима дейин? “Йўқ, фақатгина сенинг районингни ўша шаҳар фоҳишалари эгаллашган, қолган районларни Андижон, Наманган, Тошкент, Сирдарё, Сурхандарё, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро, Жиззах, Навоий, Термиз, Самарқанд фоҳишалари эгаллашган, бизнинг ўзбекистонлик фоҳишалар Москвани районларини тақсимлаб олишган”, дейми???

Нима дейин айтинг, нима дейин???

Ўзбекистонда эри борлар ётиб юрса, эри йўқлар инчунин. Четда эркакларимиз мардикор, аёлларимиз фоҳиша. Олимларимиз қувғинда, чаёнларимиз меҳробда. Азамат ўғлонларимиз қозоқ чўлларида ёняпти. Ўқитувчиларимиз… бўлди етааар!!!

Итқитаман, бирдан қаламим
Тугаб битар, тамом бардошим
Кимдан олай энди аламим?
Қайга урай эгилган бошим?!

© Шерзод Ҳусанов

facebook.com