Бахт дегани…

Бахт дегани…
43 views
04 May 2019 - 13:27

 

 

   БАХТ ДЕГАНИ…

Бахт дегани нимадир,
Муҳаббатми, разолат?
Нима ўзи бахт ахир,
Қабоҳатми, адолат?

Чексизликнинг қаърида,
Чақмоқдек умр учун,
Турли қараш, ўлчовлар
Яратганми бу очун?!

Бахт дегани нимадир,
Тўйиб-тўйиб емоқми?
Адашган юлдуз каби
Буржим топай, демоқми?

Юмушларга кўмилиб
Ўтмоқми дунёдан бахт?
Ё шаънингга мақтовлар
Эшитиб бўлмоқ карахт?

Айтинг билсангиз агар,
Бахт дегани нимадир?
Вужудимиз хатарли
Денгиздаги кемадир!

Бахт дегани нимадир…

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com