“Мурожаатчилар сафидан фамилиямни олиб ташлашни талаб қилдим”

“Мурожаатчилар сафидан фамилиямни олиб ташлашни талаб қилдим”
36 views
05 May 2019 - 10:33

Қадрли дўстлар!

Алоқам бўлмаган нарсага жавоб ёзишни ўзимга эп кўрмаган эдим. Аммо, емаган сомсага пул тулашни ҳам, хохламайман.

Шу кунларда, ижтимоий тармоқларда кенг мухокама қилинаетган тил масаласидаги мурожатномага оид бахс-мунозарарларга менинг алоқам йўқлиги тўғрисида, ойдинлик киритишни лозим деб хисоблайман. Шунинг учун, бўлган вокеани бошидан батафсилроқ ёзишга қарор қилдим.

Шу йил 2 май менга, журналист-блогер Али Каххоров телефон қилиб, рус тили бўйича мурожатномага қўл қўйибсиз деб, шу бўйича интервью олмоқчи эканлигини маълум қилди. Мен таажубландим,хайрон қолиб, қанақа мурожаатнома, қачон чиққанлигини ва зудлик билан, менга юборишини илтимос қилдим. У буни тасдиқлаши мумкин.

30 апрел куни вести.уз да чиққан мурожатномани қўриб, мен дархол ушбу сайт рахбарини кимлигини ва телефонларини қидиришга тушдим ва А.В.Березовский эканлигини аниқлаб, улардан, мен бу хужжатни ёзмаганлигимни, тайёрлашда иштироқ этмаганимни ва қўл қўймаганлигим сабабли, мурожаатчилар сафидан, менинг фамилиямни олиб ташлашни талаб қилдим. А.В.Березовский хам буни тасдиқлай олади. Шундай қилиб, менинг фамилиям, менинг талабимга кўра олиб ташланди.

Бундан 3 ойча олдин журналист А.М.Ходжаев, рус тилини ахамияти хакида фикр сўраган эди. Тилни билиш инсонни ўзи учун, дунёқарашни кенгайтириш ва ўз хуқуқларини қаерга борганда хам, химоя қилиш учун, мухим восита деган фикримни доимо айтиб келганман. Бу гапимдан тоймайман, чунки, бу фикрим факат рус тилигагина таалуқли эмас. Мени фикримни бошқача талқин қилиб, ўз мулохазаларини билдирган инсон учун, мен жавоб бермайман.

Шундай қилиб, бу мурожатномани гуёки мен хам ёзгандек тухматларга қолиб кетдим ва менга фикр билдираётганлар, менинг шаънимга бўлмағур фикрлар баен қилмоқдалар. Менинг шаънимга айтилаетган бўлмағур, нолойик мулохазаларни билдираетган шахслар, воқеани тузукроқ ва чуққурроқ ўргансалар, ўз обрўларини бунчалик тўкмаган бўлўр эдилар.

Тўғри, жуда қўп халқ орасида бўламан, дангалчи, тўғрисўзман,бу эса айниқса айрим мансабдорларга ёқавермайди, лекин мен ислохотларга ичим куйганидан, халқимиз ва юртимиз равнақига бефарқ бўлмаганим учун шундай йул тутаман ва ахволни, қайси лавозимда бўлишимдан қаттий назар,тузатишга харакат қиламан.
Онгли хаётим давомида шу халққа ҳизмат қилишни ўзимга фаҳр деб билдим. Буни мен ишлаган ва раҳбар бўлган жойлардаги ҳалқдан сўранг!

Бошқача қилиб айтганда: “Менинг кимлигимни – эл билса бўлди…”

Sayyora Hodzhaeva
facebook ижтимоий тармоғидан олинди