Муборак Рамазон ойи қутлуғ бўлсин!

Муборак Рамазон ойи қутлуғ бўлсин!
81 views
05 May 2019 - 17:10

Ҳурматли ва муҳтарам мўмин мусулмон биродарлар! Барчанингизни кириб келган Муборак Рамазон – гуноҳлар мағфират қилинадиган, раҳм-шафқат кўрсатиладиган, қадрли ва ғанимат ой билан чин дилдан муборакбод этамиз.

Ушбу муқаддас ойда ҳаммамизга Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати ҳамда дўзахдан қутулиш имконияти насиб этсин. Жумлаи мусулмон аҳлига рўзаларини тутишда ва таровиҳ намозларини ўқишда Аллоҳ таоло муваффақиятлар ато этсин.

Раббимиз бу ойда қиладиган ҳамма дуоларимизни қабул айлаб кенг фазли ила раҳматидан ёғдирсин. Рамазон ойи қутлуғ бўлсин азизлар!

ЎХҲ ахборот бўлими