Замонлар зайлида

Замонлар зайлида
97 views
06 May 2019 - 9:00

 

 

ЗАМОНЛАР ЗАЙЛИДА

Замонлар зайлида имон –
Чин эрса, ўзгармас, инон.
Қўрқоғин ботирим деган,
Эл уйин ғурбатли этмас.

Арзгўйлардир сози замон,
Хокисорлар топмас омон.
Ҳар киши мурувват истар,
Ўзин мурувватли этмас.

Дунёда сохта ибодат,
Мақтанмоқ – энг ёмон одат.
Бу дунём деган подшоҳни
У дунё ҳурматли этмас.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com