Ўзбек тили ҳимояси фақатгина эҳтиросли баёнотларни эмас, ҳаракатни талаб қилади

Ўзбек тили ҳимояси фақатгина эҳтиросли баёнотларни эмас, ҳаракатни талаб қилади
62 views
06 May 2019 - 9:19

Ўзбек тили ҳимояси фақатгина эҳтиросли баёнотларни эмас, ҳаракатни талаб қилади.

Хуллас, кирилл алифбосига нуқта қўйилиши керак, узил-кесил, бу кўпчилик учун ноқулайдир, лекин бир алифбодан иккинчисига ўтиш 30 йил чўзилиши мумкин эмас!

Ёшлар саводсиз қолаётгани сабаби фақат алифбога боғлиқ эмас албатта, лекин кириллга садоқат кўрсатиб нимани кутяпмиз? Рус тилига расмий мақом талаб қилиш ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ, кўриб туришибди ҳукуматда ҳам, жамоатчиликда ҳам аниқ бир қарорнинг ўзи йўқ, ағдариш мумкин! Мослашиш эса аксинча кетяпти, лотинда ўқишни тугатган ёшлар реалликда яна кириллга, рус тилига тўқнаш келишяпти, бу қарорсизлик уларни ҳам, жамиятни ҳам чарчатган.

Рус тили мақоми бўйича яна сафсаталар кўпаймаслиги учун ҳокимият ҳам, жамият ҳам иш юритишни фақат лотинга кўчириши керак!

Кириллчаси пастда, лотинчаси тепада, русчаси ўртада каби бағрикенглик ижтимоий тармоқларда давом этаверсин, бунга қаршилик йўқ!

Малик Мансур