“Тарихнома”

“Тарихнома”
23 views
07 May 2019 - 8:00

 

 

«ТАРИХНОМА»

Бобом Темур дейсан, Навоий дейсан,
Муносиб бўлдингми? Айтгин уларга.
Қачон бир ўлтириб савол берасан,
Лойиқмисан ўзи, Бухорийларга !..

Бир чеккага суриб, сен ўз тилингни,
Ўз она, тилингни қилдинг ҳақорат.
Улар оғритганди ахир дилингни,
У тилда сўзлашинг, менга жароҳат !..

Ибн сино бугун – бўлганда тирик,
Фарзандларин кўриб афсусланарди.
Тиббиёт оқсади, табобат ўлик –
Балки оғриқларинг шифо топарди !..

Бобуринг энди йўқ, Улуғбеклар ҳам,
Камол тополмайди, туғилса улар.
Бугун қоғозларда, саналар юлдуз,
Бугун сўз ўйнида, ёлғон туйғулар !..

Ҳали кўп мақтаймиз Берунийларни,
Етишиб чиқмади, йўқдир издоши.
Битта чиқиб қолса, ора – сирада,
Минбарда чиқолмас, нурсиз қуёши !..

Қодирийга муҳтож бугунги миллат,
Очиқ айтолсайди, англаб арзини.
Мен Ватанга содиқ: Қилмагин иллат,
Ошкор этмоқ керак, юрак фарзини !..

Яна нима дейман, ахир болангман,
Қарсак чалолмайман худа беҳуда.
Қачон улғаяр деб ўйлаб қоларман,
Асл жўмардларинг, ётмас уйқуда !..

Адабиёт дея, жон берди Фитрат,
Қўллаб қуватлагин Чўлпонларингни.
У халқин, дардини ёзгайдир фақат,
Халқим авайлагин Усмонларингни !..

Бу аччиқ сўзларим келмасин малол,
Қувончинга ташна, ғамга шерикман.
«Сенга не муқаддас» деб берсанг савол,
Бағрингда туғилдим, сенла тирикман !..

Бобом Темур дейсан, Навоий дейсан,
Муносиб ўғлон бўл, аждодларинга.
Бугун улгурмасанг пушаймон ейсан,
Сен ҳам «ТАРИХИНГ ЁЗ» авлодларинга !..

©Абдувоҳид Сувонов
@Adabiyot_olami