Амир Темурнинг Ўрта Осиё ва жаҳон халқлари тарихидаги ўрни ва роли беқиёсдир

Амир Темурнинг Ўрта Осиё ва жаҳон халқлари тарихидаги ўрни ва роли беқиёсдир
95 views
08 May 2019 - 8:00

Баъзилар Жалолиддин Мангубердининг ҳатто Амир Темурдан ҳам кучли ҳарбий саркарда бўлганлиги ҳақида гапириб қолса тўғриси хафа бўламан.

Жалолиддин Мангуберди ҳақиқатан ҳам марди майдон, енгилмас саркарда, адолат тарозисидан асло оғишмайдиган чин мўмин ўзбек ўғлони эди.

Амир Темур ҳам буюк саркарда, мамлакатни поракандаликдан қутқариб, ягона байроқ остида бирлаштириб, унинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маданий асосларини мисли кўрилмаган даражада ривожлантирган.

У бу давлатни 27 давлатни ўз ичига олган салтанатга айлантирган буюк давлат арбоби ва саркардадир. Унинг даврида жаҳон тарихида муҳим ўзгаришлар бўлди, сиёсий хариталарда туб ўзгаришлар содир бўлди. Унинг саъйи ҳаракатлари туфайли ўз империясида тинчлик-хотиржамлик ўрнатилди, савдо-сотиқ юксак даражада ривожланди. Ҳаж ва карвон йўллари очилди, минтақалар-минтақалар билан танишди, айирбошлаш, маданий ва илмий алоқалар кучайди. Барча соҳаларда туб бурилишлар бошланди, меъморчилик, ҳунармандчилик ривожланди. Унинг даврида бозор муносабатлари тараққиёт чўққисига кўтарилди, ижтимоий табақаланишлар, бой тадбиркорлар гуруҳининг шаклланиши содир бўлди. Амир Темурнинг таъсир доираси Тинч океанидан то Атлантика океанига қадар катта ҳудудларда бирдек кучли эди. Мамлакатда адолат ўрнатилган бўлиб, бир болакай бошида бир лаган тилла билан салтанатнинг у бошидан бу бошига қадар ўтганда ҳам биров унга кўз олайтира олмасди.

У шундайин буюк давлат арбоби ва саркарда эдики, бошқа саркардаларни тан олиб, уларга бош эгганимиз ҳолда Амир Темурнинг улар олдида бир неча марта юқори поғоналарда турганини эслатиб қўймоқчимиз. Унинг Ўрта Осиё ва жаҳон халқлари тарихидаги ўрни ва роли беқиёсдир.

Шоҳиста Ўлжаева