Бўлдим

Бўлдим
65 views
08 May 2019 - 9:00

 

 

БЎЛДИМ
(Машрабни ўқиб)

Киприк ўқига ғарқ бўлди жисмим,
Ишқ ярасина нишона бўлдим.
Олдинг ҳушимни, учди бошимдан,
Жилванг ўтида мастона бўлдим.
Ғамингдан топдим ҳузур, ҳаловат,
Итлар пойида остона бўлдим.
Оламча олам элга достоним,
Лайлига, Қайсга афсона бўлдим.
Ҳур, ғилмон, дедим, қаттиқ инондим,
Кўнглинг қушига гумона бўлдим.
Оёқ изингга босдим юзимни,
Бегоналардан бегона бўлдим.
Машраб сўзидан деёлмай қатра,
Ислом эдим мен, даҳрона бўлдим.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com