Инсон бу дунёда қайси сўзни кўп ишлатса, кетар чоғида ҳам шу сўзни айтиб кетар экан

Инсон бу дунёда қайси сўзни кўп ишлатса, кетар чоғида ҳам шу сўзни айтиб кетар экан
74 views
10 May 2019 - 10:00

Тошкентдан қайтаётган эдик. Довондан кўтарилишда дамас машинаси учиб тушаётганини кўрдик. Жуда катта тезликда пастга тушиб туриб, тўхтай олмай қарама қарши йўналишга ўтиб кетди. Машинадан олиб қочиб қояга олиб бориб урди. Шу ондаёқ тўхтадик.

Дамас ағдарилиб кетди. Ёрдам бериш учун ўша томон югурдик. Дамасга кўкатлар ортилган экан. Хайдовчини олиб чиқиш учун машинанинг ичини амаллаб очдик. Қисилиб қолган, зарбани кучидан жуда аянчлик ахволда эди. Калласи ёрилиб кетган, оёқлари мажақланган, тирқираб қон оқар эди. Хайдовчининг ёнидаги одамнинг ахволи ундан хам оғир экан. Анча урунишлардан сўнг зўрға чиқариб олдик…

Шу даражада ахволи оғир эдики. Жон талвасасида питирчилар эди… Орадан кимдур биринчи ёрдам беришга ҳаракат қилди. Яна кимдур:

– Жон беряпти калима айтсин – деб бақирди. Калимани такрорласин деб унга айтдик. У эса :

– “Кўкатнинг бир боғи юз сўмдан. Агар қопи билан олсангиз арзонлаштирамиз. Келишамиз” – деб такрорлар эди.

Унинг аянчлик ахволини кўриб қотиб қолган бўлсам, у гаплари янада музлатиб қўйди. Орадан икки дақиқа ўтар ўтмас қимирламай қолди. Жон таслим қилди. Милиция ходимлари, тез ёрдам етиб келди. Йўлдан қайтар эканмиз, хеч ким бир бирига гапиргани куч топа олмади…

Жимгина етиб келиб тарқалдик. Бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгимдан кетмади.

– Бир боғи юз сўмдан. Қоп олсангиз арзон. Келишамиз…

Инсон бу дунёда қайси сўзни кўп ишлатса кетар чоғида ҳам шу сўзни айтиб кетар экан. Кетарда “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш осон эмас экан. Тирикликда имкон борида қайтарилмаса, кетар чоғда тилга келмас экан.

Аллох таоло охиримизни чиройлик қилсин.

facebook.com