Тил масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши тузилди

Тил масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши тузилди
29 views
09 May 2019 - 19:19

ҚАДАМИНГ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН

Оллоҳга шукр, кўп йиллик орзуимиз ушалди: 2019 йил майининг 8-куни

ТИЛ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ тузилди! (Қисқа оти: Тил кенгаши)

Замон талабига жавоб бера оладиган янги Тил қонунини яратиш энг бирламчи иш деб белгиланди ва шу заҳоти бу ишга киришилди.

Ёндош равишда ташкилий-расмиятчилик ишлари қилиб борилади.

Кенгашнинг барча фаолияти очиқ, жамоатчилик кўзи ўнгида бўлади. Қилинаётган ишлар ижтимоий тармоқларда ва матбуотда билдириб турилади. Қарорлар сиз азизларнинг фаол иштирокингизда олинади.

Ушбу эълонни беришимиздан яна бир мақсадимиз ҳам шу ўзи: Тил қонунининг янги лойиҳасини яратишда кенг жамоатчилик, керак бўлса, бутун халқимиз иштирок этишини истаймиз.

Янгиланаётган қонунда қандай моддалар албатта бўлсин дейсиз? Яна нима масалаларга эътибор берилишини истайсиз? Фикр-мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашинг.
Бизнинг шиоримиз: Халқнинг тақдирига алоқли ишлар шу халқнинг хоҳиш-иродаси билан қилиниши керак!

#“ТИЛ_КЕНГАШИ” деган туркум очсак ва мулоҳазаларингизни шу туркум (панжара-ҳештег билан ёзилади) остига қўйсаларингиз, фб.даги бошқа мавзулар орасидан ажратиб олишимиз осон бўлар эди.

Фейсбук саҳифамдан ташқари эл.почтам ҳам доим очиқ: nurulloh.uzb@gmail.com

Айрим сабабларга кўра, Ташаббус гуруҳига кирмоқчи бўлганларнинг ҳаммаси ҳам таъсис йиғилишга кела олмади, аммо келгуси йиғилишларимизда уларнинг ҳам иштирокини кутамиз!

ТАШАББУС ГУРУҲИ

facebook.com