Мардикор бозори ёнидан ўтиб кетаётгандик…

Мардикор бозори ёнидан ўтиб кетаётгандик…
99 views
11 May 2019 - 9:00

Автобусда ёнимда отам қатори бир киши ўтириб кетаётганди. Узоқ вақт бир нимани сўрамоқчи бўлиб, лекин ботина олмаётгандек туюлди.

Шунда ўзим салом-алик билан гап бошладим. Эртанги кунги об-ҳавони телефонимдан билиб беришимни сўрамоқчи экан.

Эртага ҳам, бугунги каби, кун бўйи ёмғир ёғишини айтдим (икки кун олдин, ёмғир тинимсиз ёғиб турган пайтдаги воқеа).

“Уйга кетаверсам бўлар экан-а, ака?”, – деб қолди, хўрсиниб.

“Ака деманг-э, отам қаторисиз”, дедим.

Уст-боши, соддалиги, руҳий ҳолатига қараб, ачиниб кетдим.

Мардикор бозори ёнидан ўтиб кетаётгандик…

Dilshod Tojiddinzoda